Тўра Мурод: Фарғонадан янги Фиръавн чиқибди!

Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович!

Сиз ҳокимларга эркинлик бердингиз. “Энди менинг кўрсатмамсиз биров ҳокимни қамай олмайди, уларга қарши жиноий иш қўзғата олмайди, улар менинг жойлардаги вакилларим”, дедингиз. Буни ўзларича тушунган айрим ҳокимлар энди Худоликни даъво қила бошлади. Ана, биринчиси Фарғонадан чиқибди.

52 ўзбек тириклай ёниб кетганидан Сиз ҳам, бутун Ўзбекистон халқи ҳам изтиробга тушиб, мотам ичида турган бир ҳолатда, президент бўла туриб, Сиз ҳам ўзингизни бу фожеада айбдор сезиб, “Ўзимга кела олмаяпман. Наманганга борсам, уларнинг ота-оналарига нима деб жавоб бераман? Агар оёғимиз ердан узилмай ишлаганимизда, бундай ҳодисалар рўй бермасди. Бу воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман”, деб турганингизда Фарғона вилояти ҳокимининг сўзларига қаранг, у бутун бошли Тошлоқ тумани аҳолисини ҲАРОМИга чиқарибди. Фарзандларидан жудо бўлиб, юрак бағри куйиб ўтирган ОНАларни бузуққа чиқарибди. У буни шунчаки айтгани йўқ, жўраларининг даврасида айтгани йўқ, кайф устида ҳам айтгани йўқ, ҳар бир туман фаоллари кўриб ўтирган вилоят бўйича ўтказилган видеоселекторда айтибди! Демак, бунга асоси, далили, исботи бор! Бутун бошли бир туман аёлларини бузуқ дедими, демак шуни аниқ билади. Бир туман аҳолисини ҲАРОМИ дедими, буни ҳам аниқ билади.

Энди Тошлоқ туманидан бирор кишини Ҳажга юбормас эмиш!
Энди Тошлоқ туманидан бирор кишини четга чиқармас эмиш!
Буни ҳатто Сиз таъқиқламагансиз! Демак, Фарғона вилоятининг ҳокими ўзини Сиздан ҳам устун қўймоқда.
Фарғона вилояти ҳокими ўзини Фиръавн санаб, Худоликни даъво қилмоқда.

Олдинроқ бу ФИРЪАВНнинг тиббиёт соҳаси раҳбарларини ҳам ҲАЙВОНЛАР деб атаб, «калласини сапчадай узиб ташлаш»ни иддао қилган эди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Тошлоқ тумани аҳолиси, тўққиз фарзандини тупроққа топширган ОНАЛАР ҳам сизнинг фуқароларингиз бўлса, уларни ҳимоя қилинг! Уларнинг ор-номусини, шарафини ҳимоя қилинг! Бутун бошли туман аҳолиси ҲАРОМИ бўлиши, бутун бошли туман АЁЛЛАРИ бузуқ бўлиши мумкин эмас! Бу муҳтарам АЁЛ зотига ҳақорат! Бу миллатга ҳақорат!

Тошлоқ туман ҳокимига “Мард бўлсанг, чиқиб, ўзингни ёқ!” дейиши нимага олиб боришини яхши биласиз. Орияти қўзиб, Тошлоқ тумани ҳокими ўзига ўт қўйса, кейин бошқа туманларнинг ҳокимлари ўзини ёқса, дунё бизга нима дейди-ю, Сиз дунёга нима дейсиз? Аммо унда бир нима деганингизда ҳам жуда кеч бўлади. Шунинг учун кеч бўлмасдан, Фиръавн Худо бўлиб кетмасдан, Сизнинг ҳам шаънингизга доғ туширмасдан уни тахтидан олинг!
Ўз фуқароларини ҲАРОМИга чиқарадиган, АЁЛЛАРИни бузуққа чиқарадиган одам ҳоким бўлишга лойиқ эмас!

У азадор ўзбек халқининг нафратига учраб бўлди. Эндиги қарор Сиздан!
Буни биргина Тошлоқ тумани аҳолиси эмас, Сизга умид кўзини тиккан, Сизга ишонган, Сизни эҳтиром қилган ўзбек халқи кутиб турибди.

Тўра Мурод

27 комментариев

  1. Бу хайвон хокимни узини бошига шунака кулфат тушганида бошкача уйларди хароми узи гирт халкни бойнидаги паразит ку тфу на него

  2. МАРХУМЛАРНИ АЛЛОХ РАХМАТИГА ОЛСИН! АММОБЪАД. БУ АМАЛДОРЛАРНИ КУТУРИШИГА ХАММАМИЗ БАРОБАР АЙБДОРМИЗ ВАТАНДОШЛАР! ХАКИКАТ ИЗЛАГАННИ «ёЗУВЧИ, ИГВОГАР» дедик. ХАКИКАТПАРВАРЛАРНИ КўЛЛАБ КУВВАТЛАМАДИК. МАДДОХЛАРНИ ТўРИГА ўТИРГАЗДИК. ХАМЕЛЕОН, ЛАГАНБАРДОР ёЗУВЧИЛАР, ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ХУРМАТИНИ ЖОЙИГА КўЙИБ ЮРДИК. ХАКИКАТЧИ МАРДЛАРНИ ЮРТИМИЗДАН КУВГИН КИЛИНИШИГА ЖИМ ТУРДИК. ЖИМ ТУРДИК. ЖИМ ТУРДИК.

  3. Бу «инсон» аввалги йилги пахта йигим-термига багишланган йигилишда узидан катта, хатто отаси тенкур туман хокимини жупирик деб суккан. Уни лугатида бундай уятсиз ва хакоратли сузлар бисер. Уни оллох хидоят этсин.

    1. Авваламбор Фаргона вилоят хокими Ш.Ганиев Актубе фожиасидан умуман хулоса чикармаганлигини билдирди. Унинг наздида Тошлок туманидан булган 9 нафар йигитларимиз вафот этиб Фаргона вилояти обрусига путур етказган булиб чикмокда. Ш.Ганиевни узи бутун бир туман ахолисини хакоратлаб Фаргонани Республикага шарманда килди. Иккинчи масала эса Фаргона вилоятига бу каби рахбарлар лойикми еки йукми деган масала келиб чикади. Лойик эмаслиги кундай равшан булиб колди. Энди вилоятни бошкарадиган ким бор деган масала уртага чикади. Бунинг учун вилоятда халк ишончини козонган, узининг мехнати билан вилоятни ривожлантиришга хиссасини кушган маданиятли ва инсофли инсонни топиш керак булади.

  4. Хурматли журналистлар бунаканги маколага вакт сарфламасдан бошка ижод билан шугулланинг. Бу халкни ёманлик йулида чалгитиш. Хукуматимиз кенг шароитлар яратиб бермокда. Бировни мухокама килишдан кура хамма уз иши билан шугулланиб, юртини ривожланишига хисса кушишни уйлаш керакмасми. Хар бир фукаро ватанини ривожланишига маьсул эмасми. Бунака видоларни, маколани чикариш дустлик эмас.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *