Тўра Мурод: «Пора олманг!»

Ўзбекистондаги барча соҳаларнинг раҳбарларига!

“Бир ишда коррупция аралашмаса, порахўрлик бўлмаса, адолат бўлса, нима бўлишини кеча орқасида ҳеч кими бўлмаган, 23 ёшли жайдари футболчи болалар кўрсатиб қўйишди”.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти.

Бошқа соҳа вакиллари, сиз ҳам буни қулоғингизга қуйиб олинг! Олманг шу порани, ўлиб кетсин шу пора!

Шунча йил олганингиз етти пуштингизга етади. Энди Ватанни ҳам ўйланг! Юрт келажагини ҳам ўйланг!

Сизнинг ҳам соҳангизни бориб президент тозалиб беришини кутманг! Ўзингиз ҳам бир орқа-олдингизни тозалаб олинг! Бўлди, денг, барака топгур, бўлди денг! Энди олмайман шу порани денг! Бир марта олманг, тўғри, қийин бўлади, аммо ўрганасиз.

Сиз ақлингизга сиғдира олмайсиз, аммо мана, биз бир умр пора олмасдан яшаб келаяпмиз, Худога шукур! Қийин, аммо яшаяпмиз!

Ана шунда 23 ёшли болалар учун бутун Ўзбекистон оёққа турганидек, Сиз учун ҳам эл оёққа туради, эҳтиром кўрсатади! Қиёматда ҳам жавоб беришингиз осонроқ бўлади! Ҳеч бўлмаса, бугун, пора олмаганлар Осиёни лол қолдириб турганда олманг, шу порани, барака топгур!

Тўра Мурод

4 комментария

  1. Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас.
    Сингапур, Германия ва Хитой тутган йўлдан бормасак, порахўрликдан хеч қачон қутула олмаймиз

  2. Menimcha bu usullar bilan poraxoʻrlikni yoʻqotib boʻlmaydi.Eng yaxshi yoʻl poraxoʻrlik qilganlarni oʻlim jazosiga mahkum qilish kerak xuddi Xitoy kabi.Ular uchun qamoq oson jazo,agar shundaylarni omma oldida namoyishkorona jazolash kerak shundagina rahbarlar oldi orqasiga qarab ish tutadigan boʻladi

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *