Транспортларда янги тўлов тизими ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг     1 январидан Ўзбекистон Республикасидаги жамоат транспортлари учун ягона тўлов тизими ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг берган маълумотига кўра, ҳажм жиҳатидан банк пластик картасини эслатувчи қурилма алоқа тизимига уланмаган ҳолда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳар қандай жамоат транспортларида фойдаланиш мумкин бўлади.
Жамоат транспортлари сафар учун тўловни автоматик ечиб оладиган ҳисоб қурилмалари билан таъминланади. Тўловни амалга ошириш учун чипта қурилмага яқинлаштирилса кифоя.
Маълумот ўрнида, янги метро бекатдаги турникитлар ушбу тизимга мослаштириб, жорий этилган .
Йўл чиптасининг нархи 30 минг сўм бўлиб, ҳисобни мобил қурилмадаги илова орқали ёки банк пластик картаси орқали тўлдириб бориш мумкин.

“Чипталар тўрт хил бўлади: пенсионерлар, талабалар ва ўқувчилар учун, имтиёзли чипта ҳамда умумий ягона транспорт чиптаси. Транспортдан фойдаланиш учун тўлов ҳар бир ҳудудда ўрнатилган тарифга боғлиқ бўлиб, йўловчиларнинг турли тоифалари учун имтиёз ва чегирмалар ҳисобга олинади. Чипталарда чипта эгасининг расми туширилган бўлиши режалаштирилган ва улар давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.“ — деб хабар беради УзА.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.