Тошкентдаги «Сузук ота» жомеъ масжидининг биринчи ғишти қўйилди

Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” жомеъ масжидининг биринчи ғишти қўйилди, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идорасининг расмий сайти.

Жорий йилнинг 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Сузук ота” мақбараси ва жомеъ масжидида бўлиб, мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди.

“Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим”, — деган эди Президент.

Тарихчи олим Асқар Обидовнинг маълумот бришича, Сузук отанинг исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис шу исм бўлиб қолган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1217 йилда вафот этган. 1391 йилда буюк бобокалонимиз Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

10 комментариев

  1. Рабочий перчатка шакилли… каска бериш керак эди, ТБ коида буйича курилишда хамма каска кийб юриш керак )))))

  2. Tepadigi commetlani oqib Hojiboy aka esimga tuwib ketti. Dehqoni tepasida turvolib aql orgatishadiku bunaqa qilish kere, unaqa qilish kere…..
    Shuncha hayrli ish bop turgan joyda qolidi perchatkaga etibor berganilaga qoyil

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.