Тошкентда ўзбекистонлик талабалар Google вакиллари билан учрашди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири Google компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет расмий сайтида хабар берилди.

Google’нинг Дублин офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар IUT талабалари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Google вакиллари ўзбекистонлик ёшларга Google корпорациясининг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, улар Google томонидан ходимлар учун яратилган шароитлар тўғрисида гапириб берди.

Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар талабаларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Жумладан, талабалар қандай қилиб Google компаниясига ишга жойлашиш мумкинлиги ҳамда компаниянинг янги инновацион маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти тўғрисида саволлар берди.

Манба: Inha.uz

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *