Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

1 сентябрь куни Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жамоат транспорти – метро ва автобуслар эрта тонг соат 04:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз қарори билан юртимизда 1 сентябрни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни сифатида нишонлаш белгиланган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *