Тошкентда “UzMedExpo – 2017” халқаро тиббиёт кўргазмаси очилди

“Ўзэкспомарказ”да ўнинчи халқаро ихтисослашган “UzMedExpo – 2017” тиббиёт кўргазмаси иш бошлади.

Тадбирда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан бир қаторда Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Чехия каби мамлакатлардан 50 дан зиёд етакчи компания ва фирмалар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазмада замонавий диагностика, даволаш, тиббий лаборатория асбоб-ускуналари, махсус мебеллар, фармацевтика ва косметология маҳсулотлари ҳамда витаминлар намойиш этилмоқда.

Манба: ЎзА

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.