“Тошкент тажрибаси”: Яна нима ўзгаради?

Таълим сифатини яхшилаш бўйича “Тошкент тажрибаси” ни жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020-йил 1-январдан бошлаб:

— Тошкент шаҳридаги барча олий ўқув юртларининг информатика ва ахборот технологиялари, педагогика ва психология ҳамда умумтаълим данлади кафедраларини умумий ўрта таълим мактабларига бириктириш, ҳамда кафедранинг профессор-ўтиқувчилари томонидан мактаб педагоглари учун ҳафтада камида бир мартта маҳорат дарслари ўтказишни жорий қилиш;

— Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган 3 минг нафарга яқин инглиз тили ўқитувчиларининг барчасини бир йил муддатда C1-CЭФР даражасига олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар кафедралари биттадан мактабни оталиққа олиб, режа асосида амалий семинарлар, тренинглар, “очиқ дарс” лар, маҳорат дарсларини ташкил этишни йўлга қўйиш;

— Битирувчи синф ўқувчилари ва битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини мунтазам ўтказиш;

— Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида тизимли равишда маҳаллий фан олимпиадалари, жумладан “Тошкент СТEАМ фанлари олимпиадаси”ни ўтказилишини йўлга қўяди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 600 дан ортиқ ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар, истисно тариқасида, Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимида, мақсадли қабул квоталари ажратилган ҳолда, ишдан ажралмаган тарзда ўқитилишини ташкиллаштириш ҳам қонунда кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларининг:

— иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
— биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;
— олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб:

— Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидаги реклама стендлари, жамоат транспорти ва бекатларда ижтимоий рекламалар жойлаштириш жадвали ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, агар қонун кучга кирса, Тошкент шаҳар жамоат йўл транспортларида ҳаракатланиш учун педагогларга имтиёзли “Ўқитувчи” ойлик йўл чипталарини жорий этилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.