Тошкент халқаро аэропорти ходимига: «Сен ҳам одаммисан?!»

Россияда қийналиб ишлаб топган пулига уйидаги оила аъзоларига, уйида мўлтираб қарб турган бола чақасига егулик олиб келаётган йигитни ўша озиқ-оқатларини олиб қўйиб, уйидаги болаларига едираётган Тошкент аэропорти ҳодимларига саволлларим бор. (06.02.2018й. Ўзбекистон вақти билан 16-10 лар чамасида самолёт қўнди, 16-30 ларда тинтув ўтказишган, афсуски сумкаларни камераси йўқ хонага олиб кириб тинтишган, коридорда эса камера бор экан, ғийбат ва туҳмат бўлиб қолмаслиги учун қўшимча киритилди)

1. Ҳужжатларидан ва телефонидан излаган нарсангни топа олмабсан, фақат қўлидаги катта-катта сумкаларга қараб, нафсинг хакалак отиб кетиб, ҳали муддати ўтмаган паспортини сабаб килиб, бу ўтмайди, эски паспорт деб, баҳона қилиб, қўрқитиб, буни эвазига сумкасидаги озиқ-овқатларини ва машина учун олинган чехолни олиб қўйиб, кейин қўйиб юборган инсон, САНМИСАН, агар САНИ инсон деб бўлса?

2. Хўп, ўша озик-овқатларни олибсан, кейин нима килдинг, уйинга олиб бориб болаларингга едирдингми, болаларинг санга караб: «Дада буларни қаердан олдингиз?» деса, нима деб жавоб бердинг, тўғрисини айтдингми? Бир мўмин мусулмонни Россияга бориб қийналиб ишлаб топиб, болалари учун олиб келаётган жойида қўркитиб, олиб куйиб, кейин сизларга олиб келиб ҲАРОМ едираяпман, дедингми?

3. Олиб қўйган машина чехолини машинангга кийдирдингми? Ўртоқларингга мақтаняпсанми, янги чехол олдим, деб? Ўйлаб кўр, сенга буюрармикин, тўртта ғилдиракни устида юрасан, ўша янги чехолда бола-чақаларинг ҳам ўтиради. Машинангга тўғри келмаган бўлса, тўғри бозорга олиб бориб арзон-гаровга сотиб юбордингми?

4. Бир жойида адашибсан, ҳамма сумкаларни титиб кўриш керак эди. Кўлларидаги яна 2 та сумкада эски кийимлари ҳам бор экан. Балки эски кийилган ички кийимлари размерингга тўғри келиб коларди. Уларни ҳам олиб қўйиб, кечқурун хотинингга мактанардинг: «Қалай, ярашибдими?» деб.

5. Сен кейин нима бўлганидан хабаринг борми? Сен озиқ-овқатларини олиб қўйганингдан сўнг, улар шу нарсаларни уйдагилар учун олгандик, мўлтираб уйда кутиб ўтирган бола-чақамизга олгандик, энди уйга қуруқ бормайлик деб, қолган пулларига яна Тошкентдаги бозорга кириб, Россияда ишлаб чиқарилган нарсалардан олишибди. Нимага Россияда ишлаб чиқарилган, деб савол беряпсанми? Ҳарқалай, Россиядан олиб келяпмиз, дейиш учун.

6. Шуни ҳам гап қилиб ҳасрат килишдими деб савол беряпсанми? Адашасан улар бир ерда адашишибди, машинага яна янги чехол олганда Ўзбекистонники эканлигига эътибор қаратишмабди. Мен билиб қолдим ва ҳазил аралаш ўзларидан сўрасам, кейин минг ҳижолат билан мажбур айтиб беришди. Эшитяпсанми, сани ўрнингга улар минг ҳижолатда қолишди. Сан-чи болаларинг ўша бировни боласи учун олинган озиқ-овқатларни еяётганда ичингдан бирор нима ўтдими? Қаердан ҳам ўтсин, сани ишинг, касбинг шу-ку.

7. Улар уйга энди Ўзбекистонда ишлаймиз, юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлибди, четга бормаймиз деб, қайтишибди. Сан уларни илк қадамида умидларини ўлдирганингдан хабаринг борми?. Ҳатто бизни танимаган руслар ҳам ҳеч нимамизга тегмаганди дейишди. Сан асли кимсан Ўзбекмисан?

8. Ҳеч бўлмаса бирор марта ҳалол ишлаб топган пулингга бозорлик қилиб болаларингга олиб борганмисан, ёки фақат шу йул билан оилангни боқасанми. Болаларинг фақат чет элни озик-овқатларини еса керак. Хотининг эса чет элни кийимларини кийса керак. Оиланг олдида сан зўр ДАДА бўлсанг керак аааа?

9. Эх аттанг болалар ёшлик қилишибди, сани исмингни фамилиянгни сўраб олишмабди. Хақларини талаб қила олишмабди. Чунки эски кийимларимизни хам олиб қўймасин деб, кўрқишибди. Майли, Шайтонни исми шарифи бўлмайди деб уларга таскин бердим.

10. Кўп гапирмайман, Санга охирги савол: САНАМ ОДАММИСАН?

Равшан Мамаджанов

Фейсбукнинг «Халқ билан мулоқот /Диалог с народом» гуруҳидан олинди

84 комментария

  1. Афсус, ўз хаққини талаб қила олмайдиган одамлар билан бундай воқеалар хар доим рўй бериб туради

  2. Аэропортда урнатилган видеокамералар ишлайдими узи?! Бундай холатларни хеч бир рахбар курмайдими?! Бечора халк, не азобларда топганини, ачопат, гадой сингари талаш-пастгашлик! Шуларни рискига куз алайтирасанми ифлос?!!!

  3. Булар узи харом еб катта булган болаларини хам харом бн бокади. Банда барибир берилган ризкини ейди уни халол ёки харом килиб олиши узини ихтиёрида

  4. Энди журатли булиш вакти келди.Андишани йигиштириш керак.Гурурлик булайлик

  5. Бундай хизмат кишилари ишдан буш пайтда роса котта гапирадилар….гуёки мамлакатни устуни булар…э..ул э…кунинг мардикорни халтасига колибди ю…

  6. Купчиликни каргиши емон,чилпарчин килади мана курябмиз юртимизда булаетган ходисаларни,шу ишларни килаетганларни егани елим болсин,ниятига етмасин.

  7. Зур гап булибтию , лекин унакаларга таъсир килмайдида !
    Олиб куйган нарсани бола чакасига едирадиган одамга ишанаверинг таъсир килмайди.
    Жавоб ! Ман узим биттасини танир эдим , тугриси бир синфда укиганман. Охири барибир хам «ок» булиб кетди.

  8. Шу мақолани излаб излаб «файзбоғ»га киргандим,саҳифаларини титкилаб аранг топсам: гапни бошладию «батафсил»и фалон жойда- деб тугатибди-я …
    боре ўқимадим.

  9. МАКОЛА ЖУДА ТУГРИ ЁЗИЛГАН. Божхона ходимлари Тошкент аэропортида худди шундай узини тутишади. Мендан хам русча-инглизча лугатни 1962 йилда чикарилгани сабабли «антиквар» деб олиб куйган. Олдин роса тамоша килган эди. Бу китоб музейга кайтарилганига ишонмайман. Шу кундан бошлаб божхона тизимидан нафратланаман. Уларни одам каторида курмайман. Бу тизимга факат пул килгани ишга киришади деб уйлайман.

    1. Ишлаб чикарилганидан 50 йил тулган буюмлар антиквариат буюм хисобланади. Нашр махсулотлари хам худди шундай. Агар мусодара килинган буюмни такдири кизиктирса, уни сураб-суриштириш мумкин. Балким таъмагирлик ва порахурлик килишар, лекин олиб куйилган нарсаларни узлаштириш…… Бир-икки нопок ходимни деб бутун бир тизимни устидан магзава тукиш нотугри. Чунки маошдан маошгача виждонан мехнат килиб, оиласини халол маоши билан бокаётганлар тизимда купчиликни ташкил этади ва бу ходимлар сизни хурматингизга сазовор булмасада, нафратингизга хам муносиб эмас.

    2. Макола хеч канакасига тугри ёзилган эмас! «Тошкент аэропорти ходимлари» эмиш. Тошкент аэропортида канча хизматлар фаолият курсатиши, уларнинг хар бирида ва жами аэропорт буйича канча ходим (ишчи, хизматчи) борлигини биладими муалиф? Кани конкретика, кани факт? Озик-овкат ва чехолни олиб куйган ходимнинг исм-фамилияси, у ишлайдиган хизматнинг номи бордир?!

  10. Харом еб ичиб харом пулга ишга кириб фарзандларини хам харомдан бокиб авлодлари шундай харомлигича кетади унака одамларни нарсасига куз олайтирган харомхурларни

  11. Аэропортдагиларни хам ислох килиш керак шекилли. Нима узгаради? Биттаси кетса унинг урнига кандайдир «таниш»и оркали ишга кирадиган «кадр» келиши турган гап. Демак аэропортда хам ойлик 500-600 минг экан деган фикр пайдо булади. Инсоф бермаса фойдаса йук.

  12. Милион йиллардан буен бир томондан одам йук килиш учун курашса сичконни иккинчи томондан мушук овлайди. Лекин сичконлар йук булиб кетмадику.
    Демак сичконлар демасдан овлашни хам урганиш керакда.
    Хаккини талаб килсин аэропортда нарсасини олдираетганлар хам.
    Укисин хак хукуки хакида.

  13. Аэропорт ходимлари хеч нарса эмас таксистларига бир этибор беришса яхши буларди узок сафарлардан чарчаб хориб йиллаб якинларини курмаган мусофирларни алдаб машинасига утказиб олишиб ха Куйликгача неча пул булади деган саволингга Ока 2юз рубл булади дейишади ярим йулда тухтаб хисоб сураса айтганини берсанг Сан тушунмабсан ман км 200 рубл дедим дея туриб олишади унисига нима дейсиз Аэропорт ва Куйлик 20 км булса у сиздан 4000 минг рубл сураган булади мана шу ифлосларга карашса буларди пулимни бер дея жанжал кутаради бермасанг машинадан тушуриб юкингни олиб кетишади шуларга карашса буларди. Бизку Узбекистон фукоросимз ха чет элдан келган мехмонларга шунака иш килишса канака шарманда буладида

  14. Жавоб битта улар одам эмас хайвон хам эмас улар хеч ким, сароп улар хаммаси сароп курингани билан хеч нарсага арзимайдиган улар шу даражадаги оддий чет бумагасига (айникса россия булса) шунга хам хилкинади олиб колгиси келади бир дона булса хам булар одам эмас проста жирканч сароп соя хам эмас (оддий ходимидан тортиб )

  15. Ассалому алайкум. Бу нарса мани хам бошимдан утди якинда. Хурматли мухтарам юрт бошимиз Ш.О.Мирзиёев айтдиларку: теппани тозаладик лекин пастдаги ноинсоф гуддайган каламуш порахурлар бор дедиларку. Биз хаммамиз дуо киламиз. Бу ноинсофларга оллох инсоф берсин. Бола чакасини халол лукма бн боксин.

  16. Харом ейишга ўрганиб қолганлар, ўзлари хам харом еб катта бўлган. Шунинг учун фарзанларига хам харомдан луқма едиришябди. Билмайдики, бир кун келиб харом тешиб чиқишини. Менимча уларга таъсир қилмайди. Улар учун харомхўрлик КАСБ бўлиб қолган.

  17. Агар хакикатда хам шунака холат булган булса унака «ходим»га минг лаънатлар булсин. Лекин холат объектив ёритилмагани учун муалиф хам анчагина лаънат ишлаб олиши аник. «Тошкент аэропорти ходимлари» эмиш. Тошкент аэропортида канча хизматлар фаолият курсатиши, уларнинг хар бирида ва жами аэропорт буйича канча ходим (ишчи, хизматчи) борлигини биладими муалиф? Кани конкретика, кани факт? Озик-овкат ва чехолни олиб куйган ходимнинг исм-фамилияси, у ишлайдиган хизматнинг номи бордир?!

  18. Tugri aytasizlar men ham 2ta bolam bilan elgiz aelman menam bola haka deb safarda yraman ishliyman uzb kaytaetganimda u erdagi kishilar 10$dan taerlang deb koldi nimag desam pasportni ihiga kuyib berasiz men heh vakomuyk men mehnat kilib kelaypman heh kanday emon ish kiganimam uyk bermiyman deb shunday pasportimni berdim kaerdan kevosiz ha ezilganku kareydan nima kildiz xa ishladim bagajda nima xa savgo salom bolalarimga tirikhilik ukam 2bolam bor elgiz boshim bilan ishliyman desam detdomga bering ekan san der dedim san bu erda utirib bizlarni bolalarni hakini eb utiru biz mehnat kilib halol edirib keganlar bolasini bersinmi san ber harom edirgunha dedim

  19. Лекин қаттиқ гап бӯлибди, офарин! Ҳамма чегарачи ва таможнячилар бунақа эмас ӯзим амин булдим. Черняевкадан ӯтишимда сумкаларни оентага қӯйдим, чегарачи ҳужжатлар солинган кичик сумкачани қӯйишни ҳам талаб қилди, ҳамма сумкани олиб коляскага қӯйибману ҳужжатлар солинган сумкача эсдан чиқибди😄 хуллас ичида 900$ ва 75000 россия рубли бор эди, эсимга тушганда аллақачон ташқарида эдим, қайтиб келиб чегарачиларга илтимос қилдим чиқариб беришди. Ичидан бир чақа ҳам йӯқолмаган, санаб олиб чегарачига 100 доллар узатсам уришиб берди. Ана шунақа!

  20. АЭРОПОРТНИ ИСЛОХ КИЛСИН. АЭРОПОРТДАН ЧИККАЧ КАЧОН БИР ЛОХ КЕЛАРКАН ДЕБ КУТИБ ТУРГАН ОВЧИ ТАКСИЧИЛАРНИ ИСЛОХ КИЛСИН. ЙУЛ ЙУЛАКАЙ СОВГА ОЛИШ УЧУН КИРГАНДА ВИЛОЯТДАН ЭКАНИНИ БИЛИБ ТРОЙНОЙ НАРХ КУЙГАН СОТУВЧИНИ ИСЛОХ КИЛСИН. САВДО МАРКАЗИДАН ЧИКИШИНИ ПОЙЛАБ ТУРГАН ОВЧИ МИЛИЦИЯНИ ИСЛОХ КИЛСИН. УЙИГА ЕТГАЧ ХАМ ОВЧИ ДУСТЛАРИЮ КУНИ КУШНИСИ КУТЯПТИ.
    КИСКАСИ ХАР БИР ОДАМГА БИТТАДАН ПРЕЗИДЕНТ КЕРАК.
    УКИСИНДА БАРАКА ТОПГУРЛАР ХАК ХУКУКИНИ.

  21. ДАВЛАТНИ КУТИНИ КАВЛАШ КЕРАК БУ МАСХАРАБОЗ ХОТИНЧАЛИШ БЛОГГЕРЛАР.
    УНДАН КУРА ЁЗ АХМОК ШУ ОДАМГА ЖОНИНГ АЧИСА.
    МАНА АЭРОПОРТДАГИ ХАК ХУКУКИНГИЗ ХАКИДА ДЕБ МАЬЛУМОТ БЕР. УКИБ УРГАНИШСИН.

    1. Тугри гапни айтибсиз! Бу саводсизларча ёзилган материал. «Тошкент аэропорти ходимлари» эмиш. Тошкент аэропортида канча хизматлар фаолият курсатиши, уларнинг хар бирида ва жами аэропорт буйича канча ходим (ишчи, хизматчи) борлигини биладими муалиф? Кани конкретика, кани факт? Озик-овкат ва чехолни олиб куйган ходимнинг исм-фамилияси, у ишлайдиган хизматнинг номи бордир?!

    2. Жабрдийдалар келиб-келиб айнан шу чаласаводларга мурожаат килибди ми? Божхона, прокуратура ва миллий хавфсизлик идораларининг ишонч телефони борку?! Айнан шу идоралар ррахбарларининг хамд Президентнинг виртуал кабулхонаси (портал) борку?! Колаверса юкоридаги идораларга бориб ёки бормай туриб (ёзма) мурожаат килиш хам муикин-ку?

    3. Шунча имкониятлар була туриб бу хотинчалишларга айтиб беришни узи бир тушунарсиз холат. Буларга бозордаги пистачи хотинларга ухшаб гийбат учун мавзу булса булди, булар фантазия килишга уста!

  22. Бир пайтлар углимни налоговой еки таможня инспектори булиши хохлардим. Якин опахоним аклиз булса этка киргазманг бир умр халкни норози бб берган пулига яшайди нима биттагина углизни каргиз оладиган касб эгаси кимокчимисиз деб урушиб бердилар мана энди тушуниб утирибман опахоним хаккий дустона маслахат берган эканлар.

    1. Гапни каранг! Якин опахон»Бир умр халкнинг норози булиб берган пулига яшайди» деган эмиш. Демак ишга куйишдан максад шунака булган. Уша опахонга «Ман углимни солик ёки божхона идорасига халкдан пул олиш учун эмас, халол хизмат килиш учун ишга куймокчиман» деб айтиш мумкин эди-ку?! Албатта одамни узи ва ишга куйдиган фарзандда халкдан пул олиб бойиш нияти ва мойиллик булмаса! Божхонада балким таъмагир ва порахурлар бордир. Лекин бир неча нопок ходимни деб бутун бир тизим тугрисида салбий хулоса килиш гирт беъманилик! Тизимда маошдан маошгача виждонан мехнат килиб, оиласини халол йул билан бокаётганлар анчагина. Божхонани мамлакат иктисодиётида уз урни ва салмоги бор. Хукумат ва Президентимиз буни эътироф этиб, муносиб бахолаб келмокда!

  23. Муаллифда этика, савод ва виждон йук экан! «Тошкент аэропорти ходимлари» эмиш. Тошкент аэропортида канча хизматлар фаолият курсатиши, уларнинг хар бирида ва жами аэропорт буйича канча ходим (ишчи, хизматчи) борлигини биладими муалиф? Кани конкретика, кани факт? Озик-овкат ва чехолни олиб куйган ходимнинг исм-фамилияси, у ишлайдиган хизматнинг номи бордир?!

  24. Холат Тошкент аэропортида 2018 йил 6 февраль куни булган экан. Узбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб аэропортларда «Яшил» ва «Кизил» коридорлар ишга тушгани, 2000 доллар эквивалентдаги валюта ва багаж, кул юклари божхона назоратидан озод килинган холда, хаттоки божхона декларацияси тулдирилмасдан утказилаётганидан муалифнинг хабари бормикан?! Бунча ижобий узгартиришлар ва имтиёзлар берилган бир пайтда арзимаган микдордаги озик-овкат ва чехол божхона учун канака эхамиятга эга эканлигини муалиф уйлаб курганмикан??!

  25. Муалиф ватанпарвар ва укимишли инсон булганида жабрдийдаларни дардини бу ерга гийбат куринишида олиб чикмасдан уларга виждонан хукукий ёрдам берган буларди. Агарда вокеа тугрисида тегишли идоралар (божхона, прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати) нинг ишонч телефони ёки бу идоралар рахбарларининг виртуал кабулхонасига мурожаатни ташкил килиб, муаммони ечимида амалий ёрдам курсатилганида фукароларда мамлакатимизда конун устиворлигига ишонч хосил буларди. Уз навбатида фукароларда давлатга ишонч пайдо буларди. Афсус!

  26. Qoyil, Qoyil boshqa yurtlarda tekshirishmidimush. Azizlar uyalmaysizlarmi. Ularga xam zarilmas turvolib och yop deb turish. Ular xam siz aytkanizdek chet elga uxshab UTAVERING deb tursa buladi lekin shukur qilaylik shunchalik xushyor bulib turishipti. Kelayotgan balo qazolardan shular-ku bizni asrab turgan. Uyat !

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *