Тонгги кайфият

Президент бозорга ташриф буюришига астойдил тайёргарлик кўришибди. Ҳаммаёқ ёғ тушса ялагудек, нархлар 10 баробар пасайтириб ёзилган…
Президент тўғри келиб деҳқон бозорига эмас, мол бозорига йўналибди. Дуч келган сигирнинг нархини сўрабди:
— Шу сигирингиз қанча туради?
Шотирлар аллақачон ишора қилиб қўйгани учун сигирнинг эгаси тиржайиб:
— Ўн минг сўм, — дебди.
Бозорда ўралашиб юрган кисавур буни эшитиб қолиб:
— Қани ўн минг сўмлик сигир, мен оламан, — деб орага суқилибди. Аммо шотирлар унга мушт дўлайтириб қўйишга улгурибди. Шунда кисавур:
— Ўн минг? Бунча қиммат сигир? Ундан кўра ёнига беш минг қўшиб, парранда бозордан товуқ олганим яхши-ку, — деб нари кетибди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *