Тонгги кайфият

— Хола, ҳу ану теппадаги тўппончангиз неча пул?
— Қайси бири, буми? Буни 14 ярим миллион, деб туриппиз ками бор. Яқинда Америкадан апкилдик, яхши кетаяпти, айниқса ўқитувчилар билан фермерлар кўп олаяпти-да бундан…
— Вой вўўў, (битта қассобни ўлдиришга шунча пулми, бунча пулга қанча гўшт олса бўладия, деб ўйлайди ичида) арзонроғи йўқми?
— Борда, Хитойдикида фақат, лекин тоза Пекин! Қаранг, буни зажигалкаси, соати, қопқоқ очгичи, фонари, пичоқчаси бор, телефонни заряд қилсаям бўлади бу жойидан, ҳатто ручкаси билан блокнотиям бор! Айби фақат одамни қийнаб ўлдиради, сал кўпроқ оғритади-да…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.