Тожикистон ва Ўзбекистон: Ер кимга берилади?

1 673 views

Тожикистон ўзининг Сўғд вилояти Мастчоҳ туманига тегишли 300 гектар ерини икки томонлама шартномалар асосида Ўзбекистонга бермоқда. Бу ҳақда «Фараж» нашри хабар беради.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳудудда Тожикистон-Канада қўшма корхонаси — «Апрелевка» томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжуд бўлиб, кон Навбаҳор жамоатининг Оби-Шифо қишлоғи яқинида жойлашган.

«Ўзбекистонга топшириладиган 300 гектар майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти», — дея ёзади «Фараж» ўз хабарида.

Сўғд вилоятининг Ер қўмитаси раҳбари Жамшид Умарзода: «ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати ушбу мавзу бўйича изоҳ бера олади», — дейди «Фараж» мухбири билан телефон орқали суҳбатда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.