ТИВ Колпинода ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилди, уларнинг барчаси бир тумандан

13 июль куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7  нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлганини тасдиқлади:

  1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январьда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрьда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрьда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрьда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Гулобод» ҚФЙда рўйхатда туради;
  7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрьда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилорати ҳокимлигига етказилди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *