Террорга пул қаердан олиняпти?

2001 йилнинг 11 сентябридаги террорчилик актидан сўнг Америка томонидан бошланган терроризмга қарши уруш ўн олти йилдан бери давом этиб келмоқда ва ҳали унинг охири кўрингани йўқ. Биринчи галда АҚШ террорни молиялаштирадиган ташкилотларга қарши кураш бошлади. Бироқ уларнинг фаолияти ҳали-ҳануз давом этмоқда.

Текширувлар натижасида ўнлаб молиявий тузилмалар мусодара қилиниб, ёпиб ташланди. Уларга қўйилган асосий айб фаолиятида шаффофликнинг йўқлиги ва шубҳали операцияларни амалга оширгани бўлди. Унда жисмоний шахслар жабр кўрди.

Аммо бир қатор террорчилик ташкилотлари ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва улар афтидан молиявий қийинчиликка дуч келаётгани йўқ. Шунча йиллик кураш нима учун муваффақиятли бўлмади?

Биринчи навбатда тан олиш керакки, барча пул ўтказмаларини кузатиш мумкин, аммо бу фақат юқори истак эвазигагина амалга ошади холос. Бунинг учун бир суткада бўладиган ўнлаб миллионлик операцияларни кўриб чиқишга тўғри келади.

Бундан ташқари террорчилар ўрнашиб олган Афғонистон, Ироқ ва Сурия каби давлатларда бўлаётган банк операцияларини текширишнинг умуман имкони йўқ.

Қанчалик ғалати бўлмасин, шубҳали мижозлар ва маблағлардан халос бўлиш учун амалга ошириладиган иш “активларни ўчириш” деб номланади. Натижада, дейилади экспертлар хулосасида, пул ўтказишнинг муқобил йўллари ҳам ҳам топилган. Бу йўл бошқа давлатда яшовчи қариндошлар ёрдамида амалга оширилади. Шу сабабли “Хавала” деб аталувчи йўл топилди. Бунда на жўнатувчининг, на қабул қилувчининг маълумотлари кўрсатилмайди.

Бундан ташқари дунёда “криминал иқтисод” деб аталувчи наркотик моддалар савдоси ҳам мавжуд бўлиб, улар жумладан қурол, “жонли маҳсулотлар” (инсон органлари ҳам шу жумладан) номи остида филлар суяги, олмос, контрафакт тмаҳсулотлар ва бошқалар мавжуд. Таъкидлаш ўринли, буларнинг ҳеч бири келтирадиган фойдаси ва айланмаси нуқтаи-назаридан бирор бир рухсат берилган бизнес ишидан қолишмайди.

Тан олиш керак, бу савдолар юқорида даражада назорат қилинади деб бўлмайди. Террорчилар ҳали-ҳамон “криминал” иқтисоднинг турли усулларидан фойдаланиб келишмоқда ва контрабандачилардан ўзларининг “солиқ” ва “улуш”ларини олишмоқда.

Шу билан бирга мутахассислар бир қатор ўринларда жиноятчи гуруҳлар ва террорчилик ташкилотлар ўртасида ўзига хос бирлаштириб турувчи ришта борлигини таъкидлайдилар. Пул топиш борасида манфаатларнинг бир-бирига мос келиши эса ажабланадиган ҳол эмас. Бундан ҳолларда бизнеснинг қонуний бўлган турлари мафия назорати остида амалга ошади. Булар савдо ва хизмат кўрсатишдир.

Масалан ИШИД билан боғлиқ вазиятни олсак, бунда нефть қатламлари бор бўлган ва диний озчилик мавжуд бўлган жойларни назорат остига олиш ҳақида гапириш мумкин.

Террорчилик ташкилотларнинг “уйқудаги” ҳужайралари ва Европа мамлакатларидаги ҳар қандай ёлғон эвазига “қасамёд қилиниши”га келсак, улар фақат маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда, кредит олиш ва гиёҳванд моддаларнинг чакана савдоси билан амалга ошадиган “ўзини-ўзи молиялаштириш” режимида ишлайди.

Айнан Европада уюштириладиган террорчилик ҳаракатларининг ўзига хос жиҳати шундаки, улар содир этилишида “хайрихоҳ воситалар”дан фойдаланган ҳолда, мавжуд жиноят муҳитидан оқилона фойдаланилади. Масалан, тинч аҳолини босиб кетиш учун Ниццада юк машинаси ижарага берилди.

Лондон теракти ҳам қиммат эмасди.

Кўриниб турганидек, терроризмни молиялаштириш, мавжуд активларни музлатиш, амалга ошириладиган битимлар бўйича кўплаб чекловларни қўллаш ва шубҳали битимлар мониторингини олиб борувчи ташкилотларнинг “қора рўйхатлари”ни яратиш террорчилик фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот ва шахслар учун жиддий тўсиқ бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, асосий эътибор, диний маърифат ишларига қаратилиши керак. Фақат шу орқалигина террорчиларнинг оёқлари остидаги мафкуравий заминни қимирлатиб туриш мумкин бўлади.

Манба: IslamNews

http://mazmun.uz/ дан олинди

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *