Темур Малик: Ярамас Диктатор!

Соттивой бугун жуда чарчаган. Сабаби, у эрта саҳардан то кечга қадар уйида ўсиб чиққан бир катта дарахтни кесиб, арралаб, ўтин тайёрлаш билан машғул бўлди. Дарахт унга ота-бобосидан қолган мерос бўлган бўлса-да, бу ишни амалга оширишга мажбур эди. Уйни исситиш керак-ку, ахир. Уйда ёлғиз бир ўзи яшаётган бўлса ҳам гўрга эди, қалин кўрпаларининг икки-учтасини устига ёпиб ухлаверарди. Аммо у ёлғиз яшамасди-да, қоракўз фарзандлари бор, совуқ отишади.

Дарахтнинг ёши Соттивойдан қарийб икки баробар катта эди. Начора, иложсизликдан уни кесди-қўйди. Таппи тайёрлайман деса, ёз пайти молларини қўшни Сотволдижонга сотган бўлса.. Ярамас Сотволди ҳозирда мазза қилиб иссиқ уйда яшаётган бўлса керак!

Соттивой хорғин ҳолатда уйга кириб келди. Ўтинларни печкага солди-да, телевизорини ёқди. Ээээндигина «Ёшлар» телеканалига олган эдики, айнан шу захотиёқ свет ҳам ўчиб қолса, денг. Оббо… Пультни асаб билан уйнинг нариги чеккасига отиб юборди-да, қўлига телефонини олди. Яхшиям, «запас»да ҳали 25МБ бор экан, янгиликлар ва мақолалардан бохабар бўлса бўлади. Соттивой Фейсбукка кирди ва янгиликларни бирма-бир кўздан кечирар экан, яқиндагина Туркияда содир бўлган референдум натижалари тўғрисидаги бир мақолани ўқиб, асаби бузилди. Туркияда янги «Диктатор» пайдо бўлганмиш. Ҳе, ўлгирдим! Ўзига ёқмаган ва сиёсатига тўғри келмаган ҳар қандай одамни қамаб, сургун қилиб, пешонасидан отиб ташлаётган экан.

Папиросини чуқур тортиб, қўлини мушт қилганча, уйдаги эшикни уриб қўйганди, бу ярамас эшик шуни кутиб турганми дейман, устига ағдарилиб тушса, денг. Ўша мушт билан урган икки бармоғини синдириб қўйди. Сўнгра, дод-войлаганча қўшниси уйига чопиб чиқди.

Қўшниси Сотволди шу жойда жонига оро кириши керак эди аслида, негаки, унинг машинаси бор. Сотволди ўзи ёмон одам эмас, қўшнисининг бармоқлари синганини кўриб турибди. Бироқ, ёрдам бераман деса, аксига олиб, айнан шу куни туманда бензин йўқлиги боис машинаси ҳеч қаерга юра олмади. Ҳатто ўз жойидан ҳам силжимади. Оббо, ярамас қўшни!..

Жон аччиғида қолган Соттивой туман касалхонасига ўз оёклари билан югура бошлади. Касалхонага етиб келгач, икки кишидан бошқа ходим йўқлигини англади. Ўзиям, бир соат илтимос қилди, чамамда. «Қўлимни гипс қилиб, оғриқ қолдирувчи дорини беринглар», деб роса ёлворди. Аммо дўхтирлар дори пуллик эканлигини иддао қилиш билан чекланишди. Пули йўқларга хизмат ҳам йўқ экан. Ана холос!

Соттивой нима қилишни билмай, боши қотиб қолди. «Ҳааа, — деб юборди Соттивой, — бу ҳаммаси лаънати Эрдоғонни деб бўлди! Ярамас диктатор, сен бўлмаганингда, қўлим синмаган бўларди ва ҳозирда шунча сарсон бўлиб югурмас эдим!» дея сўкиниб-сўкиниб, синган қўли билан уйига қайтди. Уйга келгач, телефонини қўлга олди-да, Туркияда ишлаб юрган жиянига сим қоқмоқчи эди, аммо телефон «счётида» пули қолмаган экан.

Алал-оқибат жияндан ёрдам сўраш мақсадида туман алоқа хизмати биноси томон юра бошлади…

Темур Малик

Биринчи изоҳ

  1. Ассалому алайкум Файзбогчилар менинг сизларга бир илтимосим бор эди.Мана шу мавзуга эътибор килишингларни илтимос килардим.Мана 1 мартдан билайн компанияси тариф режаларини узгартириб узбошимчалик билан худбинларча бошка ча йулга утиб олишди.Уларга тел.килиб тушиш жуда кийин шунинг учун уларнинг офисига узимиз боллар билан бордик.Масалан менинг тарифим *Status Silver+ .Бир кун олдин шундай хабарнома келди; яни сизни хисобингизда етарлича маблаг мавжуд эмас Шу сабабли хисобингиздан кунлик тулов 2500сум ечилиб борилади Мен 1 март куни эрталаб 66000 туласам хам менинг тарифимни узгартириб куйишди.Билайн офисига уша куни 1 март куни борганимизда сизнинг тарифингизни биз бошка тарифга утказишга хаккимиз йук дейишди.Лекин хозир компаниямизнинг системаси ишламаяпти дейишмокда.Уларни гапига эътибор беринг:-хозир тел.да гаплашмай туринглар булмаса пулинглар тугап колса доплата килишингларга тугри келади дейишди.Мана бугун тел.даги пулим 1 март эрталаб 65000 сум булса 2 март 48222 сум колди.колибди.Менга алам килгани канчадан канча одамларнинг тел.дан бекорга булар пул ечиб олади.Шу тарифда улар камрок алдашади/Чунки бу тариф вип. Буларнинг очикчасига килаетган махинацияларини чеки бормикин.Ким буларни назорат киладиган бормикин.Компаниядагиларини куполлигини айтмасангиз хам булади.Сизлар хам мухбирларингиз хам бир уша Билайн компаниясига бориб уша ердаги ахволни урганганларинг да емон булмасди

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *