Телефон “черновиги”даги битиклар

***

Набира бозордан олиб келган узумини бувисига берди. Буви эса ўғлига илинди, ўғли эса ўз фарзандига…

***

Ака ухлаб ётган укасининг устига ўз кўрпасини ёпиб қўйиб, ўзи ҳам уйқуга кетди. Уйғонса кўрпа яна ўзининг устида.

***

Уйга меҳмон келиб қолди. Аксига олиб нон қолмаган. Югуриб бориб, дарров қўшнидан олиб чиқишди. Икки кундан кейин қўшниникига ҳам меҳмон келди…

***

—Дада, дада! Мирзаҳаким ГАИ ўғли Қодирга велосипед оберибди. Менга ҳам оберинг, илтимос…

—Икки кунда бир марта ўша Қодирни велосипедини бориб тўйгунингча миниб келавер. Ҳаққинг бор…

***

—Эшиттизми Эшмат ака?

—Нимани?

—Тошмат акани сигирини ўғирлаб кетишибди!

—Ҳаа,шунга шунча ваҳимами?! Ўғирласа менга нима…

—Эшиттизми Тошмат ака?

—Нимани?

—Эшмат акани ҳам сигирини ўғирлаб кетишибди!

—Ҳаа, шунга шунча ваҳимами?! Ўғирласа менга нима…

***

—Дадаси, қўшни қишлоқдаги Маматурсун ўтиб қолибди. Тазияга бақириб юришибди.

—Қайси Маматурсун?

—Ўғри Маматурсун бор-ку. Ўн йиллар олдин қўйимизни ўғирлаб кетуди. Ўзиям роса…

—Ўчир овозингни. Бор дўппимни олиб чиқ…

***

Эртага дарахт эксангиз жуфт экинг. Токи фарзандлариз сиздан кейин талашмасин.

***

—Манабу қоп-қора нарса нима амаки?

—Қаерликсан?

—Шаҳардан!

—Тушунарли. Бу кўмир болам…

***

—Энг катта орзунг нима?

—Америкага бориб “Озодлик ҳайкали”ни тагида расмга тушиш, Мисрдаги Хуфу пирамидасини устига чиқиш, Хитой деворини пиёда кесиб ўтиш… Сенинг орзунг қанақа?

—Тошкент шаҳридан доимий рўйхатдан ўтиш!..

***

Таксида.

—Болам шу четдаги ўрикни тагига тўхтатвор.

—Ҳозир-да, холажон… мана бемалол шошмасдан, эҳтиёт бўлиб тушаверинг…

—Раҳмат болам. Бугун савдо яхши бўлмади, шу йўлкирани кейинги сафар қўшиш берарман…

—Пулиз бўлмаса нима қилардиз мошинага чиқиб?! Уялмайсизми кап-катта хотин…Ээ садқаи одам кетинг.

Жамшид Чўмич

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *