Тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади

Эндиликда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади. Яъни маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади. Бу ҳақда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Депутатнинг таъкидлашича, бу барча ота-оналар учун яна бир карра ўз фарзандлари соғлиғини мухофаза қилиш борасида қўшимча маъулият юклайди.
“Чунки Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқмоқдамиз. Қонун лойиҳаси болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган”, дея ўз сўзини давом эттиради депутат.

“Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда ўтказаётган мулоқотларимизда хусусан, куни кеча Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Обод турмуш маҳалласидаги аҳоли билан муҳокамада фуқаролар ўзларининг кўплаб таклифларини билдиришди. Билдирилаётган таклифларни қонун лойиҳасини маромига етказишда албатта инобатга оламиз”, — дейди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, “Файзбоғ.uz” сайтида яқиндагина Санжар Саид томонидан “ТВда ёш чегарасини кўрсатиш вақти келмадими?” номли танқидий-таҳлилий мақола чоп этилган эди. Ушбу мақола ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Биринчи изоҳ

  1. ФайзБоғ ташкил этилганидан хурсанмиз.Биз ижодкорларга яна бир имконият яратилибди! Бир биридан қизиқарли, долзарб материаллар эълон қилинади деган умиддамиз.Оқ йўл, сизга, Файзбоғчилар!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *