Танлов

Японияда илмий мақола сифатини ошириш учун, тадқиқот натижаларини сохталаштирган илмий гуруҳ устидан узоқ йил давом этган суриштирув ишлари якунига етди. Суриштирув ишларини Япония хукумати томонидан тузилган махсус комиссия олиб борди. Айбдорлар айбини бўйнига олиб, жаҳон илмий ҳамжамияти олдида узр сўради ва ўз жазоларини олишди. Ҳаттоки, ўша илмий гуруҳ фаолият юритган даргоҳ директори, нобел мукофоти лауреати Шиня Яманака ҳам четда қолмади. Фақатгина Ёшики Сасаи қутулиб қолди — у сохталаштирув маълум бўлганидан сўнг, ўз жонига қасд қилган эди. Бошқа ҳеч ким аяб ўтирилмади.

Умуман олганда, битта илмий мақолани хукумат даражасида кўриб чиқиш шартмиди? Шарт. Чунки жаҳон илмий ҳамжамияти олдида Японияга бўлган ишончни сақлаб қолиш ҳамма нарсадан муҳим эди.

Буларни нега эсладим? Президентимиз халқни ҳокимиятга нисбатан ишончини орттириш ҳақида тинмай гапириб турган пайт, катта саҳнага Фарғона ҳокими чиқди. Энди халқ хукуматнинг бу воқеяга муносабатини кутаяпти. Юқорида Япония мисолида ишончни қаердан қозониш мумкинлигини кўрдик. Бу Япония каби ривожланган давлатлар тутадиган йўл эди.

Энди иккинчи йўл бор. Россия спортчилари оммавий допинг қабул қилиши ҳақида илк хабарлар бундан бир неча йил олдин пайдо бўлди. Россия хукумати муаммони ечими қолиб, ўзининг асосий қуроли бўлмиш пропаганда аппаратини ишга солди. ТВ орқали рус «журналист»лари допинг муаммосига сиёсий тус беришдан чарчашмади. Бу АҚШнинг ифлос ўйини эканлигини халқ миясига тинмай қўйиб боришди. Натижа шуки, бугун барча рус спортчиларига шубҳа билан қарашади. Камига Россия қишги олимпиада ўйинларидан шармандаларча четлатилди.
Хўш, биз қайси йўлни танлаймиз? Адолат йўлида нобел мукофоти лауреатини ҳам аяб ўтирмаган Япония йўлиними? (“Хотя”, Яманака олдида Ғаниев ҳеч ким эмас!) Ёки ботқоққа олиб борадиган иккинчи — рус пропагандаси йўлиними?
Рустам Ашуров

4 комментария

  1. Баракалла! Койил! Бушашманглар! «Сунгги зарбаларида елкаларигача» деб шуни айтсалар керак. Сизларни килаётган ишингиз тинимсиз ураётган бонгингиз барибир узининг ижобий самарасини беради. Бугун булмаса эртага, эртага булмаса индинига. Туякушга ухшаб бошини кумга тикволиб хеч нарсадан бехабар, кулоги кар ва кузи кур булиб олган матбуот газетлар факат дуконда гушт урашга ёки бир жойларда бир нарсаларга ишлаши мумкин (номини айтгим келмади) Шунака булишдан худони узи асрасин. Журналист нони халол булиши учун теварак атрофда булаётган вокеа ходисаларни борича ёритиши лозим. Бизнинг куплаб мудрок (аникроги улган) оммавий матбуот воситаларимиз эса вокеаларни буяшга, буяганда хам узига тузукрок мактов эшитиш учун ёки моянани кутариб олиш учун астойдил енг шимариб чутка ишлатадилар. Мана шу вокеа бунга яккол бир мисол. Мажлисда булган гаплар аудиоёзуви хокимнинг матбуот вакили томонидан тан олинди. Хоким узи хам тан олди узини овозини. Лекин минг афсуски санларди туполонин ман учун капейка деб митириги мик этиб куйгани йук. Кайтага хокимбуванинг вилоятдаги «мухбир-косметолог»лари уз рахбарларини хакорат сузларини мактов буёги билан буяшга харакат килишаяпти.

  2. Орқаси зўр экан, бутун бир туманни ҳаромига чиқарсаям, ҲЕЧ КИМ ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАДИ!!!!!

  3. эх журналистлар Фаргонадаги «Мехнат ва турмуш» газетасини куни бошларингга тушиб қолмасинда.

  4. Мана шу шогирдим билан фахрланаман. Мени йуклигимни билинтирмай турибди. Лекин халкнинг каргишлари болаларингга ва якинларингга урар экан. Гугуша.. Лола…Абдулла… ИБРАТ! Ака-укаларинг. Кариндош уругларинг…ЛАГАНЛАРИНГга хам навбат келар экан!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *