«Талофатлар расмий Душанбе айтганидан кўра кўп» — Тожикистон-Ўзбекистон чегара постига ҳужумнинг янги тафсилотлари маълум бўлди

1 848 views

Аввал хабар берилганидек, 6 ноябрь куни Тожикистон-Ўзбекистон «Ишқобод» чегара постига ИШИДнинг 20 нафар аъзоси томонидан қилинган ҳужумда уланинг 15 нафари йўқ қилинган. BBC Ўзбек Душанбедаги мустақил журналистга таяниб хабар беришича, Тожикистоннинг Сўғд вилоятида дафн қилинган жангариларнинг шахси аниқланиб, уларнинг аксарияти Тожикистоннинг шимолидан бўлишганлиги маълум бўлган. Ва 20 кишидан уч нафари аёл киши эканлиги айтилади.

Журналистнинг айтишича, улар Душанбе рақамидаги машинада «Ишқобод»гача етиб келган ва уларнинг бу харакатлари «ғалати» дея баҳоланган. Хужум тафсилотларидаги уюштирилган ёлғон шундаки, тожик чегарачиларининг бир нафари эмас, 7 нафари қурбон бўлган.

Гарчи ИШИД расман чегарадаги хужумни ўз бўйнига олмамаган эса-да, тожик расмийлари бу ИШИДнинг иши эканлиги ҳақидаги иддаодан воз кечишмаяпти. Бу ҳужум юзасидан расман жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилмоқда. Бу ҳолат юзасидан икки қўшни мамлакат томонидан ҳам ҳали ҳеч қандай расмий чиқиш қилинганича йўқ.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги ҳужумдан бир кун ўтиб, Тошкент МДҲ Хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғинига мезбонлик қилган. Маълум бўлишича, у ерда ИШИД масаласи алоҳида эътибор билан кўриб чиқилган.

Kun.uz`нинг ёзишича, ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов, «Сурия ва Ироқ ҳудуди жанг қилган жангарилар ўз террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ўз ватанларига қайтмоқда», дея айтиб ўтган. Раиснинг сўзларидан иқтибос келтираркан, «Сурия ва Ироқдаги муваффақиятли ақсилтеррор кампанияси фонида халқаро ҳалқаро террорчилик ташкилотларининг бошқа «қайноқ» нуқталарга, шу жумладан, Афғонистонга кўчиши қайд этилмоқда», деб ёзади Kun.uz сайти.

Тошкентдаги йиғин чоғида Россия вакили яна бир бор ИШИД хавфи ҳақида огоҳлантирган. Бу гал огоҳлик Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати раҳбари оғзидан янграган. Александр Бортников: «ИШИД жангарилари МДҲда кенгайишга ҳозирлик кўришмоқда», — деб таъкидлаган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.