Таксидаги суҳбат

— Қаерга кетяпсиз ўзи, ака?

— Булунғурга. Курсдошим уйланяпти.

— Тўйга кетяпсизми? Сизга ёқмаса керак-а?

— Нимага?

— «Район»даги тўйлар зерикарли бўлади. Дастурхонини умуман гапирманг. Бир кун дўстимни тўйига бордим «район»га. Э, ишонасизми, дастурхон бўм-бўш-да. Озроқ помидор-бодринг, бақлажон, канфет, тўртта шўрданак, нон, ароқ… бўлди. Мен ўз тўйимга сарфлаган харажатимга бундай тўйлардан 50-тасини қилса бўлади. Бизда (шаҳарда) оддий туғилган кунга ҳам бундан 3 баробар кўп ҳаражат қилинади. Ўйин вақтида умуман «талпа».

— Ҳм-м-м.

— Яна битта тўйга боргандим фалончи жойга. Маккайи «поля»ни ўриб, тўйхона безатган. Тўртта одам ўйнаса, чанг кўтариляпти. Э, мен ўтирмайман бунақа жойда дедим-да, чиқиб машинада ўтирдим. Тўйни эгаси чиқиб, ҳижолат, илтимос қилиб олиб кирди. Бошқа жой қилиб берди. Қорним оч бўлгани учун бир коса шўрва ичдим-да яна чиқиб машинага ўтирдим…

***

Икки дақиқа ичида кўз ўнгимда нафақат инсонлар, балки умуман тирик организмлар иерархиясининг энг юқорисидан энг пастига тушиб кетганингизни билсангиз эди, шўпир ака.

Ер юзини бир марта самолётда айланиб чиқиш учун қанча вақт кетади? Бир сутками? Икки сутками? Ҳа майли, боринг ана, уч сутка бўлсин. Фанга маълум бўлган энг катта юлдуз орбитасини бир марта худди шундай самолётда айланиб чиқиш учун эса нақ 1200 йил кетар экан. Ўша юлдуз бутун коинот учун бир чанг зарраси, холос. Инсонлар эса коинот учун чанг эмас. Чангни миллиард бўлакка бўлинг-у, бир бўлагини олинг. Мана шу сенсан инсон! Чангсан! Чангдан ҳам баттарсан! Нимангга бунча катта кетасан?

Шуҳрат Аббасов

29 комментариев

    1. Ичкиликка сал ижобий ёндошишади. Бир мехмодорчиликда эшон бува билан ўтириб қолгандик. Оқидан қўйишди. Ман индамий туримман, эшон бува хозир уришиб берса керак деб. Ха йўқ «кўнгиллари» бўш экан, биринчи таклифдаёқ таслим бўлдилар тақсир.

  1. Ким айтти районни дастурхон буш дип эхе шахарда бумаган нарсалар кишлогни туйларида булади щахарда грамм грамм кишлогди туйида мол мотрик нарса куйилади келип курип уша нарса курмаган таксичи бн уша гийбатчи уйигахам олип кетади туйдаги нози неъматлардан

  2. Кищлокдаги тойларда ижарга олиниб койилмайди хаммаси юракдан топганини кояди. Шахарда ижара кояди хаммасини коп бор эшитганман нотогри езган болсам олдиндан узр

  3. Булмаган гап.Утган йил Самаркандда туйда булдик.Дастурхонни куриб койил коганмиз.Официантлар Тошкентдагидан зур хизмати.

  4. Бор борича йук холича той килади ким гапирса хам инсон каби фикирламабти
    Эхсони ката кичиги болмайди хама кулидан келгунча

  5. Тошкент бир кун туй беради нахорги ош ва кечги нигох базми вилоятларда 2. 3 кунлаб берилади туйлар агар вилоятдагилар туйни бир кун берадиган булса пойтахтни дамини берворади

  6. Савияси паст одамда пул булса мана шунака кекиришни бошлайди.таксичиликда эмас гап. Гап инсоннинг тарбиясида. Бунака одамларнинг фарзанди хам шу тарбияни олса эртага мансабпараст махлук етишиб чикади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.