Тахмонда «музлаб ётган» миллиардлар

Бизни Россияга, Туркияга ишга жўнатиб турган аввало бузуқ иқтисодимиз ва нафсибанд бошқарув тизими (эди). Қолаверса, чириб битган урф-одатларимизнинг ҳам ҳиссаси бунда беқиёсдир. Бир чақага қиммат урф-одатларимизни қанчалик зарарли эканлигини билиш учун кичкина тадқиқот қилиб, ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз.

Ўзбекистонда бир йилда ўртача 200 000 (икки юз минг) тўй маросими бўлади. Шу маросимларда ҳамма ўзбек хонадонларида кўрпа ва тўшакка одатда 120$-150$ сарф қилинади. Қаранг, икки-уч йилда бир маротаба, уйда меҳмон кўпайиб қолгандагина ўша кўрпа-тўшаклар тахмондан пастга тушади ва ўша ерда «чириб» йўқ бўлиб кетади. Камига у зормандани янгилаб туришга ҳам дунёни пулини сарфлаймиз, аҳмоққа ўхшаб. Қўшимчасига, тўйдан кейин «кераксиз нарсалар» сотувчисини чақириб, кечагина сотган нарсасини, яна ўзига 30-40 фоиз арзонига қайтариб беришимиз ҳақида ёзишга қўрқдим. Зеро, буни ҳам ҳисобласак, бутун бошли индустрияга айланади.

Демак, биз ўртача ҳисоблаганда 135 долларни фақат кўрпаларнинг ўзигагина сарфлаймиз. Бир йилда қилинадиган 200 000 тўйларимизга кўрпа учун сарфлайдиган пулларимизни кўпайтирсак, жами 27 000 000$ (йигирма етти миллион доллар) бўлади! Энди тасаввур қилинг, ҳар йили шунча пулни тахмонда «музлатиб» қўяпмиз.

Агар шунинг ўрнига мини-заводлар олиб келсак, хомаки ҳисоб бўйича йилига 2160 (икки минг бир юз олтмиш) ўзбек ўғлонига иш жойи яратиларди ва мана шу йигитлар ўз уйида, ота-онаси бағрида қоларди. Бунинг ортидан келадиган яхшиликларни санаб саноғига ета олмаймиз. Бағри бутун оилалар, тарбияли болалар, қалби хотиржам волидалар, валюта оқимини чиқиб кетишининг олдини олишлик, топталмаган ор-номуслар…

Биргина тахмонларга тахлаб, «музлатиб қўйилган» орзу-хавасларимиздан воз кечиш оқибатида, юқорида келтирилган бир дунё яхшиликлар келади.

Бир пуллик урфларимизга қиммат тўйхона, қўша-қўша машиналар, кортежлар, бир неча юз меҳмонлар, мебеллар, бир неча минг доллар сарфланадиган машшоқларни қўшганимиз йўқ. Бу нарсаларни қўшиб ҳисобласак, даҳшатли суммалар келиб чиқади. Буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз.

Узун орзу-хаваслар, бир пуллик урф-одатларимиз йўлида фарзандларимиз, ака-укаларимиз, эркакларимизни қурбон қиляпмиз.

Шу ўринда ҳурматли амалдорлар ва имомларга юзланмоқчиман: юқоридан келадиган тезис ўз йўлига — мана, нималарни гапириш, нималарга эътибор қаратиш керак. Муаммо тахмондаги кўрпаларда эмас, балки бошимиздаги мияда.

Саййид Ислом

7 комментариев

  1. Xisob kitob ancha chala boʻlib qolibdiyu. 200 ming odamni 135 $ dan qilgan sarfini xisoblab srazu osmonga qarab uchib ketibsizku. 27 milion dollarga uni qisa bo’ladi buni qisa bo’ladi deb. Xay xay shoshmasinlar brodar… Oldin oldin oʻsha 200 ming odamni 135$ dan pulini birlashtirishni real xayotda tasavvur qilib koʻrsinlar. Umuman olganda kam chiqimlikka chaqirishiz bu yaxshi. Ammo xech boʻlmasa misollarni bogʻcha bolasi ishonadigan qilib yozsez oʻylangan maqsadga tezroq etilarmidi deymanda. Maqolaga baxo -3.

  2. Ха, бир тийинга қиммат урф-одатлар. Ўлганимни кунидан бормасам, умуман тўйларга боргим келмайди анча йилдан бери. Ўзиям емай-ичмай, бола-чақасини ризқини қийиб тўй қилиб, бормасанг яна хафа бўлиши хеч қайси матиқга тўғри келмайди

  3. Bu muammoga chuqur bosh qotirish vaqti keldi. Shunchaki aytib qo’yish bilan ish bitmaydi. Bir domlamiz aytgan edilar: Buyuk Britaniyaning rivojlanishida 2ta sotsiologlarning hissasi bor, ular butun davlat bo’ylab urf odatlarni o’rganib ularning aniq normalari bayon etilgan kitob yozishgan va hamma hududda bitta normaga amal qilinadi bu odamlarni ortiqcha chiqim va o’zicha yangi sarf harajatlarni kashf qilishini oldini oladi.
    Bizda sotsiologlar nima ish qilishadi? Qani vatan manfaati uchun shu ishni qila oladiganlar bormi? Ham o’zining nomi tarixda qoladi ham odamlar undan minnatdor bo’ladi.

  4. гапингизга кушиламан. бунака исрофгарчилик ва туйдан кейин 5-6 йил карз тула ундан ол бунга бер кимга керак. манимча буларга чек куйиш керак. ёш оилаларга кераклигини олиб бериб, колган туйдаги даб-дабани харажати УРНИГА ёш оилага илк хаёт кадамларида заур булган нарсаларни олиб бериш керак. манимча Ипотекага квартира олиш керак. шунда ажрашишлар хам камаяди . (КАЙНОНА КЕЛИН МАЖОРОСИни назарда тутдим.

  5. энг мухим муаммо кутарилибди,ут тушган узбекни туйига,туйлар тартибга солинмаса хеч кандай ислохот самара бермайди.

  6. Инсонни бошка махлукотлардан ажратиб турувчи онг сифати агар озука бериб турилмаса оч колади.
    яъни дин олимлари тили билан айтилганда,
    киши жасади озукага мухтож булгани каби, калби ва онги хам озукага мухтож булади.
    энди уша озукани каердан олиш кераклиги саволи пайдо булади.
    Одамларни акли билан тузилган конунлар нафакат бошкалар балки уша конунларни тузган конуншуносларни узларига хам фойдасиз эканлигини хар ким узи куриб гувох булиб турибди.
    демак,
    яшаш конунлари шу жумладан турмуш конунлари ва бунга кирувчи туй маърака ва улим ва дафн маросимлари конунларини шу инсонларни яратган зот тарафидан келган конунга мувофик килинса тугри булар экан холос.
    акс холда факат курук гап ва хар ким уз фикрини тугри дейишдан нарига утилмай умр тугаб бораверади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *