Тадбиркорларни қақшатган амалдор яна мансабда

KUN.UZ ахборот порталида«Самарқандлик тадбиркор: «Вилоятдаги мутасаддилар туфайли корхонам 552 миллион сўм зарар кўрди» ва «Самарқандда адолат борми ўзи?!» мақолаларида айтиб ўтилган, кўп йиллар мобайнида Самарқанд вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Очилов Олим Исмоилович янги раҳбарлик лавозимига тайинланди.

У 2018 йил феврал бошидан «Қишлоқ Қурилиш Инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси Самарқанд вилоят филиали бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Раҳбарнинг бу лавозимга тайинланганлигини «Қишлоқ Қурилиш Инвест» МЧЖ расмий вакили тасдиқлади.

«Тадбиркорларни қақшатган» амалдорнинг Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидаги фаолияти кўплаб тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Хусусан, 2014 йилда вилоятда ёшлар учун «Камолот» уйлари курилишига ажратилган манзилли арзон (фондовый) ценментнинг минг тоннадан ортиғини бу қурилишга умуман алокадор бўлмаган ташкилотларга сотиб юборганлиги айтилган.

Амалдор бу ва бошқа ҳаракатлар билан бир қатор тадбиркорларга жаъми 1,5млрд сўм миқдорида зарар этказилганлиги иддао қилинган эди.

P.S. Мақолаги иддаолар KUN.UZсайтидан олинган бўлиб, биз бу айбловларни ҳеч қандай изоҳлай олмаймиз.

Мақолага муносабат:
Равшан Элмурадовдан
«Цементфуруш» ҳақидаги мақолангизни ўқиб:

«Ассалому алейкум!
Жуда ҳақ гапни ёзгансиз. Раҳмат!
Ўша тадбиркорлардан бири мен бўламан.
2014 йилдан буён ҳамма жойга мурожаат этдик, лекин афсуски бугунгача ҳеж қандай фойдаси бўлмаяпти.
Биронким тингламайди мурожаатларимни ва битта жавоб хат билан ёпиб юборади.
Нима қилишни ҳам билмай қўйдик.
Ҳамма асосли хужжатлар бор, лекин прокуратура кўз юмиб юбормоқда».

Мирзо Субханов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *