Тадбиркорларга ва фермерларга ҳисобларидан нақд доллар ечишга рухсат берилди

Марказий банк Тижорат банклари томонидан хорижий валютада ҳисоб юритиш тартибига ўзгартишлар киритди.

Хорижий валютада даромадга эга хусусий тадбиркорлар ва фермерлик хўжаликларига ўз банк ҳисобрақамларидан нақд хорижий валютани ечиш ҳуқуқи берилди.

Марказий банк бошқарувининг қарорида ушбу ҳолат белгиланган бўлиб, Тижорат банклари томонидан хорижий валютада ҳисоб юритиш тартибига тегишли ўзгартишлар киритилди.

МБ хабарида айтилишича, ўзгартишлар ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этишни кафолатлаш доирасида киритилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.