«Суриш керак»


Олдин «Камолот»чи деса кўз олдимга ўртача ўқийдиган, лекин байрам-у тадбирларни уюшйиришда фаол бўлган йигит-қизлар кўз олдимга келарди.

Энди «ЁИ» бўлди-ю, калондимоғ, одамга тепадан қарайдиган, ҳар икки гапнинг бирида кимга суянишини писанда қиладиганлар тоифаси пайдо бўлди.

Бугун яна биттаси, туман (Шайҳонтоҳур тумани назарда тутилмоқда — Ж.Н.) ЁИ раиси (Маматов Ҳусниддин) дарсимга кирди.

Салом йўқ, узр йўқ, худди қўл остидагиларни биир тергаб қўяй деб кирган бошлиқдай такаббурлик бн кириб келди-да, тўғри ўқувчиларга мурожаат қилди:

-Ким етакчи?

Дарс меники, дарс вақти меники, лекин худди мени кўрмагандай.

Битта ўқувчи турди.

-Қолган йўналишлар бўйича етакчилар ким?

Болалар жим. Бир-бирини туртиб, бири бош чайқаб, бошқаси имлаб, 5-6таси ўрнидан турди. Бир қиздан сўради:

-Қайси йўналиш бўйича етакчисиз?

Қиз саволни тушунмади, чоғи, гуруҳ етакчисини кўрсатиб:

-Етакчи улар, ман эмас, деди.

-Йўқ, қайси йўналиш деяпман, спорт, маънавият?..

Қиз елка қисди, қолганлар довдиради, 1-2таси кулди.

Шунда раиснинг жаҳли чиқди:

-Нега куласан, ҳа, бирор жойим йиртиқ эканми?

Кулган бола турди-да:

-Сизгамас, болалар довдираганига кулдим, деди.

Кейин раис борлигимни пайқаб қолди:

-Нега партанинг устида телефон бор? Вазирлар
Маҳкамасининг қарорини билмайсизларми, дарсда телефондан фойдаланиш мумкин эмас!

-Фанимиз адабиёт қоидалари, лицейда дарслик ёқ, биз дарсларда телефонда электрон шаклда ўқиймиз асарларни, расмга олиб бир-бирига ўтказишади маълумотларни, дедим

Тўғри, бу гапни айтиш учун ўрнимдан турмадим, у қанақа совуқ гапирган бўлса, шундай жавоб қилдим. Раисга бу ёқмади ва кўзи бн бошқа телефонни топди:

-Нима, перфектум телефон ҳам расмга оладими?

Хўш, нима дейишим кк эди шу пайтда?

А) телефон маркаларини ва уларнинг имкониятларини билмайман (ростиям шу)
Б) тирноқ орасидан кир қидирманг
C) ким цанга ҳуқуқ берди ман бн бунақа гаплашишга кимсан ўзи?

Яна кўп вариант келди миямга, лекин:

-Айнан бу телефонни билмадим-у, одатда шунақа қиламиз дедим.

Кейин у яна синфга кўз югуртирди-да, орқа партада ўтирган боланинг сақич чайнаётганини пайқаб қолди ва манга қараб:

-Дарсда сақич чайнаш мумкинми, нега индамайсиз? деди.
Индамадим.

-Сизга гапиряпман, деди.

Кейин таҳдидона қаради-да, ёрдамчисига:

-Манга шу ўқитувчининг исм-фамилиясини ёзиб беринг манга,-деди.

Ўзимдан сўрасаям айтардим.

Хуллас, бу билан  тугамабди. Бошқа гуруҳга кирибди-да, лицейилардаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига бўйсунмайдиган ўқитувчиларни ҳайдаймиз, масалан, Рашидовани, дебди.

Кейин суриштирибди:
-Нега бунчалик ўзига ишонади, орқасида кими бор?
Ман билан астойдил шуғулланармиш.

Қўлидан келса, бўшатсин, ажралишдан қўрқадиган жуда катта амалим ҳам йўқ.  5-10та ўқувчиларнинг ишончи-ю меҳри (балки уям йўқдир, менга шунақа туюлаётгандир) ва КАСБГА ФИДОЙИЛИК ушлаб турибди холос ишхонамда.
Қачон ўқитувчига ҳурмат билан қарашни ўрганишади?
Ш.Бошбеков таъбири билан айтганда, токайгача галстук таққан кетмондаста ҳам буйруқ бераверади?

Қачон дарсга кирганда БИЛИМ ҳақида қизиқишади?
Н.А. «Суриш керак» деганида ҳақ шекилли, лекин қаерга?

Зулфия Рашидова

2 комментария

  1. Ҳурматли сайт ходимлари! Ўқитувчини ҳимоя қилиб, ўзларинг шундай деб ўйласаларинг керак, кўўўўўп мақола ёзяпсизлар, 24 йиллик ўқитувчидан сизларга раҳмат! Лекин фойдаси йўқку. сайхунобод ҳокими жойида, Андижон ҳокими «қўлингдан нима келди» деб яна ҳаммани бўралаб сўкди. Фойдаси йўқ, циркни, концертни, томошани йиғиштиринглар, ўқитувчига яхши кўриниб «очко олиш»ни бас қилинглар!!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *