Судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик ғайриқонуний бўлади

Адлия вазирлигида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа Facebook ижтимоий тармоғидаги «Адлия билан мулоқот» гуруҳида эълон қилинган, деб хабар беради «Норма».

Қайд этилишича, МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмини янги хатбоши билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш рўйхатида, қонунда кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, судланганлиги ҳамда яқин қариндошларининг судланганлиги сабабли рад этиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Манба: UZ24

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *