Солиқ: 888 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди

Жорий ҳафтада давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 888 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 21 сентябридан 27 сентябрига қадар ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 888 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди,– деб хабар беради ДСҚ ахборот хизмати.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ҳафта давомида 2525 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1637 нафаршахсга нисбатан 362,2 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шу жумладан:

-харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 225 нафар шахсга нисбатан 33,6 миллион сўм;

– бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 22 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 16,4 миллион сўм;

– даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 108 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 16,1 миллион сўм;

– автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 42 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 31,4 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *