Соат нечигача бемақсад юриш мумкин?

Мустақиллик арафасида интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Хоразмда 4 минг киши кечаси кўча-кўйда бемақсад юргани учун ички ишлар органлари олиб борилиб, тушунтириш ишлари ўтказилгани ҳақидаги хабар қизғин муҳокама қилинди. Аксарият кўпчилик ушбу ҳолатдан норози.

Норозиликлар, эътирозлар ва киноялар билан бир қаторда саволлар ҳам пайдо бўлади: соат нечигача бемақсад юриш мумкин? Мақсадли юришни ўлчовчи, белгиловчи мезонлар борми? Қайси қонун, қайси ҳуқуқий ҳужжатда кўчага бемақсад чиқиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзилган? Бемақсад юрибди, деган даъво билан ички ишлар органларига олиб борилганлар кейин уй-уйларига олиб бориб қўйилдими (Ахир ярим оқшомда транспорт топиш қийин бўлса)? Уларнинг неча фоизи ички ишлар органлари ходимларининг бу ишларидан рози?

Бу каби саволларни узоқ давом эттириш мумкин, чунки гап инсон эрки, ҳуқуқи ва қадр-қиммати ҳақида кетаяпти. Яна аниқ айтиш мумкинки, мамлакат қонунларида фуқароларни мақсадли ва мақсадсиз юрувчилар тоифаларига ажратувчи нормалар йўқ, худди вилоятликка ўхшаб кийинганлар тоифаси бўлмагани каби. Бу ерда гап бошқа ерда. Ички ишлар органлари раҳбарлари ходимларга кунлик режа –план қўяди: бугун 100 та одамни тутиб келасан, деб (бунга Тошкентнинг Паркент бозорида, Чилонзор туманида (Новза метроси) Қўйлиқ-5 массиви, Гулистон шаҳрида шахсан гувоҳ бўлганман, ИИБ ходими ўз тили билан айтган бу гапларни). Шунинг учун милицонерлар бор имкониятини ишга солади. Турли мақсадлар билан чиққанларни ҳам тутиб, шунчаки биз билан борасиз, шахсингизни аниқлаб, қўйиб юборамиз, дейди ва ИИБга олиб бориб, тушунтириш хати ёздиради, қўллари, бармоқлари изини олиб, камера олдида суратга туширади ва ҳоказо. Паспорти, пропискаси, таниш-билиш, пули йўқларнинг эса янада ҳолига вой.

Аммо аксарият хориж давлатларида бу каби норасмий комендантлик соатлари мавжуд эмас. Аксинча, катта шаҳарларда ҳаёт тунда қизийди, савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш нуқталари, сайилгоҳ ва хиёбонлар одамлар билан тўлиб-тошади. Ҳеч ким ҳеч кимни безовта қилмайди: қонун доирасида истаганича кўнгилхушлик қилади, яқинлари билан учрашади ёки шунчаки бемақсад сайр қилади. Тундаги сайрлар ички кескинлик, стресс, тушкунликни ёйишга ёрдам беради. Давлат фуқароларнинг истаган вақтда юриши учун шароит ва имкониятларни яратиб беради. Бу ҳам жамият, ҳам иқтисодиёт учун жуда фойдали.

Санжар Саид

5 комментариев

  1. Этд Маразм ! Тепер и со свадбы будиш идти через милицию это что за сраная страна ? Туристам как быть ? Летом у вас жарище не возможна на улицу выйдти только после восьми можно гулять ! Это не выносимо как дальше там быть ? Гостей теряет страна не по уму постижимо и по праздникам не праздник а министарам мэрам чиновникам и им детям всё можно капец лучше цены снизте в маркетах на рынках на продукты ! Пусть люди нормально кушают одеваются а мясо по чисам растёт цена хлеб овощи фрукты колбасы сыры молочные продукты это ужас люди забыли это всё не стыдно что дети едят хлеб да чай а требование до фига люди не могут тепер и по гостям ходить ну и ну а дола уже почти миллион офигеть не встать Америка использует Узбеков всё на доллары меняет капец а не страна а куриные мясо на химии вобше ужас подоражала бензин что там творится ?

  2. Ахмоклар! Кайси долбаёбни калласига келаркан шунака «тадбир»лар. Бемаксад юрганлар эмиш. Хе калангга qölqopim (бу суз сал бошкача укилсин). Мелисаларни каттасини томи кетиб копти лекин.

  3. PPSchilarga (ular) ham hayronsan, nima qilasan tinch yurgan fuqaroga teginib, bunday qilgandan keyin, davlatga bo’lgan nafrat fuqarolar orasida ko’payib boraveradi. O’zimning ham ‘shular’ni ko’rsam asabim o’ynay boshlaydi. Eng yomoni ‘SAN-SANLAB’ muomalada bo’ladi. Xuddi har bir uchragan fuqaro ular uchun jinoyatchidek! Avvalo ularga muomalani o’rgatish kerak!

  4. Bir kuni kechroq uyga yo’l chetida qaytayotgan edim. PPSchilar avto ulovida oldimga o’tib to’xtadi va «kimsan» degan ovozda SAN-SANLAB murojaat qildi, shunda kamina ham «o’zing kimsan» deb javob qaytardim. Shunda PPSchi «zo’r ekansan-u» deb avto ulovidan tushib, o’ziga kelib o’zini tanishtirishni boshladi va kamina ham o’zimni tanishtirdim. Qolganini esa aytishni hojati yo’q!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *