Сиз шундай коллежга фарзандингизни юборармидингиз?

Ушбу сурат Гурлан туманидаги Тадбиркорлик касб ҳунар коллежидаги синф хоналарининг бирида олинган бўлиб, ёшлар иттифоқининг фейсбукдаги саҳифасидан олинди. Суратда кўраётганингиздек синф хонасини электр иситувчи мосламаси ёрдамида иситишга ҳаракат қилинган. Аммо талабаларнинг устки кийимларида ўтирганларидан кўриш мумкинки, синфхонаси совуқлигича қолган. «Тепадаги»лар келгандаги аҳвол шу бўлса, бошқа пайтда қандай бўлганлигини тасаввур қилиш….?  Кимгадир тош отиш ниятимиз йўқ. Аммо бу ҳолатга тегишли мутасаддилар қандай муносабат билдирар экан. Коллеж талабаларининг даъвомати пастлигига бу ҳолат таъсир қилмаяпдими? Қолаверса иситишнинг бу усули талабаларнинг соғлиги учун зарарли ва хавфсизлигига таҳдид солмасмикан? Бу манзарага изоҳ берувчи мард топилармикан.
Мен шахсан мана шундай шароитдаги мактаб ва коллежларга ўз фарзандимни юбормас эдим, негаки боламнинг соғлиги мен учун ҳамма нарсадан устун!СИЗЧИ, сиз фарзандингизга шундай совуқ хоналарда ўқишни раво кўрармидингиз?
Мана шундай шароитда дарсга қатнаётган ўқувчиларга ва уларга дарс ўтаётганларга ТАСАННО! Уларга ҳайкал қўйсанг арзийди!

Давлат Назар

3 комментария

  1. Таълимни ота боболарамиз бунданда кийин шароитдаги хужраларда хам олиб Имом Бухорий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Ахмад ал Фаргонийлар булиб етишишган. Бу инсонлар узларини билимлари билан дунёни ривожланишига жуда хам катта хисса кушдилар.
    Тугри хозир 21 аср, лекин вазиятни тубдан узгартириш учун Ислохот зарур. Бу таркибий ислохот. Яъни таълимни пуллик тизимга утказилиши. Капиталистик давлатларда таълим 90 фоиз пуллик. Ана ушанда хар бир мактабни уз хисоб раками булади. Мактабда укиш харажатларига мана шундай коммуникация булими хам киритилиб хамма нарса хисоб китоб килинади. Сунггида бу харажатлардан битта болани бир йиллик укиш сарфи канча кетиши хисоблаб чикилади. Муаммони ечими дейлик хар бир фукарони уз таклифида акс этиши керак. Хеч кайси давлат уз фукароларини 100 фоиз бекаму куст килиб уни устига бепул укита олмайди. Агар фарзандингизни бундай мактабга бергингиз келмаса мархамат имконият ахтаринг. Демокчи булганим тепага ёза ёз билан маиший масалаларни ечиш жуда хам кийин. Тепага ёзасиз, улар урганиб чикади, коммисия жунатади. Коммисия урганиб чикади, хулоса килади. Карабсизки бахорга чикиб турибсиз. Шунинг учун бундай масалалар ёзда киш мавсумига тайёргарлик дастури буйича 100 фоиз тайёр холга келтирилиши керак. Буни ечими факат таълим вазирлигида ёки хокимиятда деганлар адашади. Бундай масалаларни ечими биз ота оналарни ёзда фарзандимизни кайси мактабга беришни уйлаб куришимизда. Хар бир ота она фарзанди укийдиган мактабга бориб шарт шароити билан танишиб чикиши зарур. Агарки фарзандингиз совук хонада утириб таълим олаябдими, бунга биринчи уринда сизни узингиз айбдорсиз. Одамларимиз качон давлатга бокиманда булишни тухтатса ана ушандагина ривожланиш булади. Илмда хам, иктисодда хам.
    Энг мухими — Маънавиятимиз совукда колмаслиги керак! Таълим тарбия берувчи муаллимларни билими ва маданият даражасини юксалтиришимиз керак. Айнан мана шу Вазифа давлатни зиммасидаги буюк топширикдир. Чунки у бизни ёки буюк давлатлар орасига олиб чикади, ёки узимизни узимиз мактайдиган буюк келажакчилар, аслида эса бир жойда депсинаётган боткокка ботган арава холатига олиб келади.
    Агар бу масалада бефарк булсак, синф хоналаридаги шароит подшо саройлардагидек булса хам натижа ёмон булиб колаверади.
    Буюк мутаффакир Абдулла Авлоний бобомиз айтганларидек:
    «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир»

  2. Kollej durektori ko’chani tozalash kerak, ko’chat ekish kerak, chigit, pilla, biolaboratoriya kapalagi bilan shugullanish kerak. Issiqlik masalasida yonidan qilmaydiku

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *