Сигарет — «озодлик машъали»

Қандай қилиб политтехнолог (сиёсий мутахассис)лар аёлларни чекишга ўргатган

ХХ аср бошида “Американ Табако” чекувчи аёлларга қарши жамият томонидан кескин норозиликка учради. Бундан тамаки олди-сотдиси қаттиқ жабр кўрди. Америкада аёлларнинг жамоат жойида чекиши қонун билан тақиқланган эди. Тамаки компаниясининг ўша пайтдаги президенти машҳур “пиар”чи ва сиёсий мутахассис Эдвард Бернейсни ёрдамга чақиради: “Қандай қилиб биз аёлларни кўчада чекишга мажбурлашимиз мумкин? Аёллар тамакини уйларида чекяпти. Лекин кўп вақтини улар уйдан ташқарида ўтказмоқда, биз эса бозорнинг ярмини қўлдан бой беряпмиз, уларни кўчада чекишга мажбурлашимиз керак. Эдуард, бирор нима ўйлаб топ. Ишга кириш!”

“PR”чи нима қилди?

1929 йилда Бернейс тарихий аҳамиятга эга бўлган реклама ҳийласини уюштирди. У роль ижро этувчи аёлларни топиб келди, улар эса Пасха куни қўлларида “Озодлик машъали” деб номлашган сигареталарни силкитган кўйи Нью Йорк кўчалари бўйлаб намойишга чиқдилар. Буларнинг бари гўёки аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклашга қарши кураш шиори билан баён қилинди: “Нега эркакларга кўчада чекишга рухсат бор-у, аёлларга эса йўқ”. Жараёнга феминистлар ва бошқа майли ўчлар ҳам қўшилди. Бу реклама-воқеа ОАВ да кенг ёритилди, баҳс-мунозаралар ғалаёни кўтарилдики, бу ҳеч кимни шубҳалантирмади ҳам. Кўчада чекувчи аёллар ҳақидаги хабарлар мамлакатнинг ҳар тарафидан ёғилиб келаверди.

Бернейс ёзади: “Мен шуни тушиниб етдимки, оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатиладиган ёрқин, кучли таассурот қолдирадиган чақириқ ёрдамида ҳатто кўп асрлик одатларни ҳам парчалаб юборса бўларкан”. Бернейс инсон онгига бундай кучли таъсир ўтказишни тоғаси Зигмунд Фрейддан ўрганган.

Намойишнинг натижаси – америкалик хотин-қизлар орасида тамаки истеъмоли бир неча бор ўсди.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.