Шерзодхон Қудратхўжаев: 15 сентябрдан бошлаб Халқаро пресс клуб қайтадан жонли эфирда узатилади

Халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев жонли эфир юзасидан юрган гап-сўзларга ойдинлик киритди

«15 сентябрдан бошлаб Халқаро пресс клубнинг сессиялари қайтадан жонли эфирда узатилади. Эртага МТРК Медиа-марказида соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиллари билан навбатдаги сессия бўлиб ўтади», — деди Шерзод Қудратхўжаев.

Аввалроқ, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида «тўғридан тўғри эфирга чиқиш техник сабабларга кўра вақтинча тўхтатилгани»ни маълум қилганди.

Манба: “Daryo.uz”

20 комментариев

  1. «ЭНДИ ПРЕСС КЛУБ ХАМ АВВАЛГИЛАРГА ўХШАМАС» Ш.ЖўРАЕВ кўшигига пародия…….. Хукуматда хали хам оркадан пичок урадиган «СИЁСИЙ, МАДАНИЙ ва МАЪНАВИЙ ДИВЕРСИЯЧИЛАР» борга ўхшайди! ОГОХ БўЛИНГ КУДРАТХОН, ОГОХ БўЛИНГ!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.