Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги делегацияси билан АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Кремний водийси”да бўлиб ўтган музокаралар чоғида мазкур келишувга эришилди.

Вазирлик ахборот хизматидан маълум қилинишича, Facebook компаниясининг иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клэйр Дэви билан ўтган учрашув давомида компания вакилларининг Ўзбекистондаги ахборот технологияларига оид тадбирларида иштирок этиши борасида сўз борди.

Шунингдек, давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини оммалаштириш ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилишга келишилди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *