«Шармандага шаҳар кенг» (Миллий терма жамоага аталади)

Термамисан ё ферма,
Айт-чи, сенга нима тенг?!
Тўп берсангам “сўз” берма,
Шармандага шаҳар кенг!

Оёғингда мадор йўқ,
Хужумингда ҳатар йўқ,
Хотя битта “матор” йўқ,
Шармандага шаҳар кенг!

Оёғингда тош борми,
Бошингда-чи, ғишт борми?
Ўйнамасанг, “гўшт” борми!?
— Шармандага шаҳар кенг!

Россия ҳам “алвидо”,
Орзудан қилдинг жудо.
Ҳамманг бир тийин, хато!
—Шармандага шаҳар кенг!

Асаблар бўлди тамом,
Еганинг ош, сўнг ҳаммом…
Эссиз “миллий” деган ном
—Шармандага шаҳар кенг!

Муслим Мирзажонов

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *