Сенат ўзбек-қирғиз чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Олий Мажлис Сенати 4 октябрда очилган 12-ялпи йиғилишда 5 сентябрь куни Бишкекда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Қонун 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган эди. У Ўзбекистон Президенти имзолагандан сўнг кучга киради. Шартномага кўра, томонлар 1170,53 километрлик давлат чегаралари бўйича келишувга эришган.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни 2 октябрда имзолади. Қирғизистон раҳбари 5−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *