Сенат Тўйтепани Тошкент вилояти пойтахти этиб тасдиқлади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати пайшанба куни бўлиб ўтган ялпи йиғилишида Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий тузилмасидаги қатор ўзгаришларни тасдиқлади.

Сенат ахборот хизматининг хабар қилишича, парламент юқори палатаси Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри ва Ўртачирчиқ тумани чегараларини ўзгартириш, Тўйтепанинг вилоят бошқарувидаги шаҳар тоифасига киритиш ҳамда Тўйтепани Тошкент вилояти маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги ҳукумат таклифларини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани, Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани чегараларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган икки шаҳарни вилоят бошқарувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш тасдиқланди.

Йиғилишда қабул қилинган қарорлар ҳудудларни бошқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли учун шароитларни яхшилаш ва туризм соҳасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

3 комментария

  1. «Пойтахт» атамаси фақатгина мамлакат марказига нисбатан ишлатилади. Қарорда қайд этилганидек, Нурафшон Тошкент вилояти маркази деб белгиланди.

  2. Тўғри, Хуршид ака. Сарлавҳани кўрибоқ, шу гапни ёзмоқчи бўлиб мақолани очган эдим, сиз айтиб бўлган экансиз. Саводсизлик фахрга айланиб боряпти-да. (Муслим, қарасаларинг бўлмайдими!?)

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.