Сенат Конституциявий суднинг янги таркибини сайлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати 24-август куни Конституциявий суднинг янги таркибини сайлади. Унга кўра, Асқаржон Ғофуров, Файзулла Қаюмов, Бахтиёр Миралимов, Бахтиёр Мирбобоев, Генжемурат Пиржонов ҳамда Қаҳрамон Улжаевлар Конституциявий суднинг янги таркиби сифатида тайинланди.

Шу куннинг ўзидаёқ Конституциявий судга Бахтиёр Мирбобоев раис этиб, раис ўринбосари сифатида эса Асқаржон Ғофуров сайланди.

Конституциявий суднинг аввалги таркиби Конституциянинг 80,93,108 ва 109 моддаларига киритилган ўзгартиришлар сабаб (1-июндан бошлаб кучга кирган) тўхтатилган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *