Сайлов яқин: Ижтимоий тармоқларда нима гап?

337 views

Хабарингиз бор, шу йилнинг 22 декабрида парламент сайловлари бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда сайлов кампаниясига старт берилди. Яқин кунлардан бери партияларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари кенг тарзда олиб борилмоқда. Партиялар олдингидан кўра анча фаол: бири логотипини қабристон деворларига ёпиштирса, бири ўз номига мос равишда «миллий» қизлар билан ишламоқда. Митинглар ҳақида ҳам эшитганлигингиз аниқ. Турли тармоқлар фойдаланувчилари яқинлашаётган сайлов ва уни атрофида бўлаётган ишларга қандай муносабатда? Марҳамат, қуйида ўзимиз энг қизиқарли деб ҳисоблаган постларни сизга ҳавола этамиз.

Бу расмда «Адолат» партиясининг қабристон деворларига туширилган логосини кўришингиз мумкин. Партиянинг бу иши тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб эътирозларга учради. Кимлардир сўкди, кимлардир қаттиқ қоралади, яна бир тоифа одамлар эса фикрларини ўз постларида сарказм билан ифодалашди, худди қуйидаги каби:

 

 

Сайлов кампанияси бошлангандан бери «Миллий тикланиш» атрофида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди: депутат Кабул Дусов баёнотларидан тортиб, «миллий тикланган» тарғиботчи қизларгача.

 

 

Бу орада биллбордлар жанги бошланиб кетди: «Адолат» vs «Миллий тикланиш». Раунд!

(Фото: @davletovuz)

 

 

Халқ кутяпти…

 

 

Жанг давом этади. Ҳисобдан адашиб кетсангиз, ҳайрон қолмаймиз. Гўё сиёсат футболга кўчгандек.

 

 

Қуйидаги суратдаги твитни хонанда Манзуранинг «Афсусдаман» қўшиғи садолари остида ўқиш тавсия этилади.

 

 

Бунисини эса, ёш журналистдан тавсия деб қабул қилишингизни сўраймиз.

 

 

Манзуранинг қўшиғини ўчиришга шошилманг.

 

 

Бизда тавсия рукни.

 

Тепада биз айтиб ўтган митинг ҳақида эшитмаган бўлсангиз, кўп изоҳ бермаймиз, видеони шу ерда қолдирамиз.

 

Шу билан биргаликда, «ФайзбоғУз» жамоаси 22 декабр куни экологик тоза, миллийликка бурканган шаҳримиз халқини сайловларда иштирок этишга чорлайди. Ўзингизга ёқадиган партияни танлаш учун сизга демократик ва адолатли сайловлар тақдим этилмоқда.

 

 

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.