Самарқандда Ислом Каримовга қурилган мақбара 2 сентябрь куни очилади

Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабри устидаги мемориал мажмуа 2 сентябрь куни очилади. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляеванинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.

«Марказий Осиё архитектурасининг энг яхши элементлари ва анъаналарини ўзи мужассам этган мақбара 2 сентябрь куни очилади», — дейилади Каримова-Тилляеванинг Самарқанддаги халқаро анжуманда сўзлаган маърузаси матнида.

Унинг сўзларига кўра, мемориал мажмуани қуриш бўйича бажарилган барча иш ЮНЕСКО ва ёдгорликлар ҳамда диққатга сазовор жойларни қўриқлаш масалалари бўйича Халқаро кенгашнинг мезонлари ҳамда тавсияларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилган.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *