Саакашвили қайтдими?

Саакашвили яна қайтиши мумкинми? Агар йўқ бўлса, Грузиянинг ҳозирги президенти Саломе Зурабишвили сайтига қилинган киберҳужум нимани англатади?

28 октябрь, душанба куни Грузиядаги кўплаб сайтлар ишдан чиққан. Ахборот агентликлари, судлар, маҳаллий бошқарув органлари сайтларига ҳужум қилинган.

Президентининг расмий сайтига собиқ раҳбар Михаил Саакашвилининг фотоси ва «I will be back» («Мен қайтаман») ёзуви жойлаштирилган. Ҳозирда Саломе Зурабишвилининг сайти фаолияти тўхтатилган.

«Тергов ишлари жадал олиб борилмоқда. 284 (компьютер тизимига рухсатсиз кириш) ва 286 (Грузиянинг жиноят кодексининг компьютер маълумотлари ёки (ва) компьютер тизимига тажовуз қилиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган», — дея хабар беради ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.