Россияда қайси давлат иммигрантлари кўпроқ?

«Менинг ёрим Масковларга кетди-кетди»… Ҳа, бу ўша — ҳаммамизнинг тилимиздан тушмай хиргоя қилинган, на воқеаси ва на сўзлари нотаниш бўлмаган қўшиқ. Кимнингдир ўғли, яна кимнингдир турмуш ўртоғи, ҳатто бутун бошли оиланинг Россияга ишлашга кетгани ҳақида эшитсак ҳам ажабланмаймиз. Баъзан ўйлаб қоласан киши, бутун ўзбеклар Россияга иш излаб кетибди-да, ўзи Россияга энг кўп борадиган иммигрантлар Ўзбекистондан бўлса керак, деб.

Маълумотларга кўра, МДҲ давлатлари ичида Россияга энг кўп иммигрант ташриф буюриб, яшаб қолиб кетадиган давлатлар топ-10 талиги тузилибди, унга кўра Ўзбекистон ушбу рейтингнинг 4 ўрнидан жой олган.

Шунингдек, рейтингдаги ҳар бир давлат ҳақида алоҳида тўхталиб, давлат фуқаролари асосан қандай соҳада фаолият олиб бориши ҳақида фикр билдирилар экан, ўзбекистонликлар ҳақида қуйидагича изоҳ берилади:

«Ушбу мамлакат фуқароларининг оқими деярли тўхтовсиз амалга оширилади. Бу оқим статистикаси 2008 йилдан 2019 йилга қадар ўсиш даражаси 31%ни ташкил қилади. Иммигрантларнинг асосий оқими 2000 йиллар бошида жуда кучайган. Аммо, бугунги кунда Россия бир неча йил олдингидек, арзон меҳнат учун катта эҳтиёжга эга эмас.

Ўзбеклар асосан таъмирлаш ишларида фаолият олиб бориб, аёллар бозорларда савдо қилади ёки фабрикаларда тикиш ишлари билан шуғулланади».

Тағин, ҳамма жабҳада пешқадам бўламиз деб, ушбу рейтингда ҳам биринчи ўринни қўлга киритиш учун эртагаёқ билетларингизни тайёрлаб олманг. Баъзан биринчи бўлиш учун «суриш» эмас, «қолиб» туриш ҳам керак…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.