Россия ёрдамни бекор қилди, ким ҳақ?

Россия мудофаа вазирлиги “Ишид раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийни йўқ қилиш операциясида иштирок этган Америка авиациясига ёрдам бермади”, — дея хабар беради Россия ҳарбий бўлимининг расмий вакили Генерал-майор Игор Конашенков.

АҚШ Президенти Доналд Трaмп Россияни Идлиб устидан ҳаво майдонини назорат қилиб, Ал-Бағдодийни йўқ қилиш операциясига ёрдам бериш учун миннатдорчилик билдирди. Бу операцияда иштирок этган тўғридан-тўғри иштирокчилар ва мамлакатлар сонининг кўпайиши, уларнинг ҳар бири мутлақо зиддиятли тафсилотларга эга бўлиб, унинг ҳақиқатига, айниқса, муваффақиятга оид асосли саволлар ва шубҳаларни келтириб чиқаради”, — дея таъкидлайди “Интерфакс”.

Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Идлиб вилоятида сўнгги кунларда АҚШ авиацияси ёки унинг коалиция иттифоқчилари учун ҳеч қандай ҳаво ҳужумлари қайд этилмаганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Конашенков: “Ал-Бағдодий ўлдирилган бўлсада, унинг ўлими Суриядаги вазиятга ҳеч қандай операцион аҳамиятга эга эмас”,- деб айтган.

АҚШ Президенти Доналд Трaмп томонидан эълон қилинганидек, “Исломий давлат” террористик ташкилоти раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий АҚШ ҳарбий амалиётлари натижасида 27 октабр кечаси йўқ қилинди.

Маълумот ўрнида, Ал-Бағдодийнинг ўлими бир неча бор хабар қилинган эди. Хусусан, 2017 йилнинг июнь ойида Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларга кўра, ИШИД террористик ташкилотининг раҳбари Суриядаги Россия ҳаво кучлари ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилганини маълум қилганди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.