Россия ва Ўзбекистон қандай келишувга эришишди?

1 431 views

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ташрифи Ўзбекистон учун қандай аҳамият касб этади? Ўзбекистон ва Россия нима ҳақда келишишмоқчи? Ким бу келишувдан кўпроқ манфаатдор? Россиялик эксперт Аждар Куртов Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи, Россия-Ўзбекистон муносабатлари ва кўзланган мақсадлар ҳақида regnom.ru гa интервью берди.

Тошкенда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисига Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ташрифи қандай аҳамиятга эга?

— Россия, шунингдек, Ўзбекистон — президентлик республикаларидир. Ташқи сиёсатнинг асосий масалаларини Вазирлар Маҳкамаси раҳбари эмас, балки президент ҳал қилади. Одатда, давлат раҳбарларининг учрашувларида “Break out” лар бўлади. Шунинг учун ҳам бу учрашувлардан шов-шувли бирорнима кутишга арзимайди.

— Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар жараёнини қандай баҳолайсиз?

— Ўзбекистон-Шарқ бозорида ўзига хос ўрин тутган, кўп асрлар давомида ўзининг урф-одатларига амал қилиб яшайдиган мумтоз Шарқ давлатларидандир. Ўзбекистонликлар билан савдолашиш доимо оғир ва қизғин кечади. Улар савдолашишни билишади ва, тан олиш лозим, бундан самарали фойдаланишни ҳам.

Шунинг учун, эҳтимол, ёпиқ музокаралар жараёнлари преференциялар учун мураккаб кураш сифатида тавсифланиши мумкин.

— Асосий масала нима?

— Расмий кун тартибига қўшимча равишда, томонлар ЕОИИ доирасида ҳамкорлик имкониятларини, атом электр станцияси лойиҳасини батафсил муҳокама қилишади ва бошқалар.

Ҳар иккала лойиҳа нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки сиёсий ҳамкорлик масалаларида ҳам аҳамият касб этади.

— Нима учун Ўзбекистонда атом станцияси Россияга керак?

— Ушбу лойиҳа бир неча сабабларга кўра музокарачилар учун қизиқарли. Росатом — жаҳон бозорларида ўз жадал ўсиб бораётган етакчи корпорациялардан биридир. Жиддий иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат бўлган Ўзбекистон Россия атом энергетикасига мурожаат қилганлиги Россия ушбу соҳадаги бошқа мамлакатлар билан муваффақиятли рақобатлашаётганидандир.

— Атом станцияси ҳақида турли хилдаги негатив фикрлар билдирилмоқда, бунга муносабатингиз? Лойиҳа ўзини қанчалик оқлайди?

Оммавий ахборот воситаларида вақти-вақти билан бўлаётган танқидлар жиддий асосга эга эмас. Атом энергияси кўп жиҳатдан, шаҳар аҳолиси учун гидротехника энергиясидан кўра кўпроқ наф келтириши мумкин.

Иккинчи масала, Россия пудратчилари томонидан янги бозорларни ривожлантириш нафақат иқтисодий ва техник масалалар, балки катта “сиёсий” масалаларда ҳамкорлар учун ҳам аҳамиятли.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, мамлакатда нафақат иқтисодий тараққиёт, балки техник ҳамкорлик, таълим лойиҳалари ва шу каби соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятларни беради.

— Нима учун асосий лойиҳалар орасида сиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни танламадингиз?

— Чунки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги билан жиддий муаммолар йўқ. Табиий иқлим шароитлари ва сақланиб қолган технологиялар ЕОИИ бозорларида талаб қилиниши мумкин бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради. Бугунги тўсиқлардан бири логистика. Танқид учун эмас, балки муҳим масалалар-ташқи бозорларга ноқонуний етказиб беришдир.

Агар бу масалалар ҳал этилса, Ўзбекистондан товарлар экспорти ҳажми бир неча бор кўпаяди. Бу эса ҳамкорлар иқтисодиёти, саноатини ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтиришда ижобий таъсир кўрсатади.

Аслида, мен айтган барча иқтисодий масалалар нафақат сиёсат билан, балки хавфсизлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Иш ўринларини кўпайтириш меҳнат миграцияси, аҳолининг турмуш даражаси, таълим тизими билан ҳам ўзлари алоқадор.

Бу одатда тилга олинмаган масалалар, аммо бундай глобал ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишда, масалан, атом электр станциясини қуриш ёки ЕОИИ таркибини кенгайтириш асосий масаладир. Шунга қарамай, Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ушбу ташрифидан мен ҳеч қандай келишувларни кутмайман.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.