Россия Ўзбекистонга ёғ, балиқ, буғдой экспортини кенгайтиради

Агросаноат комплексидаги ҳамкорликни кенгайтиришни Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ишчи учрашувда Ўзбекистоннинг қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зоир Мирзаев ҳамда ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевлар билан муҳокама қилди. Бу ҳақда РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон — Росиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стратегик муҳим ҳамкори ҳисобланади. Ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳозирдан ижобий натижаларни кўрсатаяпти”, — дейди Александр Ткачев.

Қайд этилганидек, 2017 йилнинг январь-июль ойиларида Россиянинг Ўзбекистондан амалга оширган мева ва сабзавот импорти 27 фоиздан 75 фоизгача ўсган. Шунингдек юқоридаги муддат давомида Россиядан Ўзбекистонга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги махсулотлари, хусусан арпа, ўсимлик мойи, соя кунжараси экспортининг ҳажми 131 млн долларни ташкил қилди.

“Ўзбекистон россиялик қ/х ишлаб чиқарувчилари учун истиқболли ҳамкордир. Шу йили аграр соҳада катта миқдорда қанд лавлаги ҳосили олинди. Бу ўз навбатида, 6,5 млн тонна шакар ишлаб чиқаришга, ва унинг бир қисмини Ўзбекистонга ҳам экспорт қилишга имкон беради”, — деб қўшимча қилди Ткачев.

Учрашув иштирокчилари ғалла, дуккакли, зайтун махсулотлари ҳамда ўсимлик соҳасини комплекс ривожлантириш масаласини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари Россия бизнес вакилларидан Ўзбекистон ҳудудида картошка уруғчилигига ихтисослашган Россия-Ўзбекистон-Қирғизистон корхонасини яратиш таклифи киритилди. Муҳокама этилган мавзулар орасида Россия қишлоқ хўжалиги вазирининг Шавкат Мирзиёев билан учрашувида кўтарилган АСК соҳасига оид мавзу ҳам ўринли бўлди.

Куни кеча Россия делегацияси мева-сабзавот махсулотоларини қайта ишловчи ва шарбат ишлаб чиқарувчи“Агромир” корхонаси, “Мароқанд” боғдорчилик хўжалиги, селекция уруғчилик маркази, пахта етиштириш корхонасининг фаолиятлари билан танишиб чиқди.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *