Россия терма жамоасида ўзбекистонлик ҳомий пайдо бўлди

Хабарга кўра, ҳамкорлик Россия–Эрон ва Россия–Жанубий Корея ўртоқлик ўйинларидан бошланади.

Ўзбекистон автомобиль бренди ва Россия терма жамоаси ҳамкорлиги Россия жамоасининг 7 ва 10 октябрда Эрон ва Жанубий Корея билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларидан бошланади. Ҳамкорлик доирасида Ravon имиж ва рекламага оид қатор ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин. Улар орасида “Ravon – Россия терма жамоасининг расмий ҳомийси” каби иборалар ҳам бор.

“Биз Россия миллий терма жамоаси билан ҳамкорлик бошланганидан жуда хурсандмиз. Мамлакатнинг асосий жамоаси албатта ўсиб бормоқда, таркибда ёш ва истиқболли футболчилар сони ошиб бормоқда. Бу ривожланиш яққол кўриниб турибди. Россия жамоаси назорат ўйинларида ва Россияда илк бор бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ўзларини муваффақиятли кўрсатишларига менинг ишончим комил”, — деди “Равон Моторс Рус” компанияси бош директори Шароф Ашуров.

Шунингдек, Шароф Ашуров миллий футбол жамоаси билан ҳамкорлик қилиш спортга қизиқувчи фаол ёшлар орасида Ravon брендини оммавийлашувига олиб келишига ишонч билдирди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *