Россия экспорт маркази ўзбек банкларига $300 млн ажратади

Россия экспорт маркази тўртта ўзбек банкларига 300 млн долларлик кредит линияларини очади. Бу хақда бугун ташкилотнинг бош директори  Пётр Фрадков хабар берди.

“Биз қатор ўзбек банклари билан натижали сухбатлар ўтказдик. Жумладан “Асака”, “Ориент Финанс”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва бошқалар. Келишувга кўра, бир ой давомида Россия экспорт маркази ушбу банкларга ўзбек-рус хамкорлигини ривожлантириш учун кредит линияларини очиб беради. Ушбу лимитларнинг умумий қиймати 300 млн долларни ташкил қилади. Ва бу фақат бошанғич босқич”, — дейди Фрадков.

Унинг сўзига кўра арзон молиялаштириш бир томондан рақобатга чидамли бўлса, бошқа томондан қулай.

“Тақдим этиладиган лимитлар линиялари ярим автомат тартибида очилади. Шунингдек, зарурат туғилса, кредитларни харидорга тўғридан тўғри тақдим этиш ва тўловларни суғурталашга тайёрмиз”, — деб қўшимча қилди Петр Фрадков.

Россия экспорт маркази ўзбек бозорида анчадан буён фаолият олиб боради. Хозиргача марказ томонидан 327 млн долларлик хусусан қимё, металлургия, энергия таъминоти, машина саноати, электротехника лойихалари амалга оширилди.

Фрадковнинг фикрига кўра, Ўзбекистон экспорт нуқтаи назаридан РФ учун мухим хамкорга айланиб бормоқда.

“Умумий жихатдан Ўзбекистон Россия экспортида 34чи ўринни эгалласа, ноэнергетик ва хом-ашёсиз махсулотлар экспортида 20чи, ўрта ва юқори ишлаб чиқаришда 11чи ўринни эгаллайди. Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида етказиб берилган махсулот хажми 20 фоизга ўсди. Бундан буёғига Ўзбекистоннинг ташқи савдо салохияти фақат одимлаб оради ва Россия компаниялари бу жараёнда фаол иштирок этмоқчи”, — деб қайд этди у.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *