Россия бош прокуратраси Ўзбекистон ҳукумати талабига биноан Гулнара Каримованинг ишини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия ҳукуматидан Гулнора Каримованинг кўчмас мулкларини ҳибсга олишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги Россия Федерацияси Бош прокуратураси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

«Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров келди. Унда кўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган», — дейилган хабарда.

ОАВ Гулнора Каримова Москвада «Камелот» турар-жой комплексида майдони 420 квадрат километр бўлган пентҳаус ва Рублево-Успенск шоссесида кошонага эгалик қилгани ҳақида хабар топган. Пентҳаус 4-4,5 миллион долларга баҳоланган, шосседаги данғиллама уйлар эса 60 миллион долларгача туриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ўзбекистонда Гулнора Каримовага қарши товламачилик ва солиқдан қочиш ҳолатлари бўйича жиноий иш очилган.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизи катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштиришда айбланмоқда. У 2001 йилдан 2013 йилгача бўлган муддатда жиноий фаолият юритган ва давлатдан 2 миллиард долларга яқин маблағ ўғирлагани айтилади.

2015 йил августида суд уни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Буюк Британия, Швейцария, Франция, Россия, Латвия ва Ҳонконгда Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулкларни аниқлаган. Ундан ташқари хориждаги банкларда миллионлаб евро миқдорида маблағлар сақланаётгани аниқланган.

Ўзбекистон 12 давлатдаги активлар миқдорини 1,5 миллиард долларга баҳолаган. Бош прокуратура бу давлатларда аниқланган мулкларни Ўзбекистон фойдасига мусодара қилиш ҳақида сўровлар юборган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.