Ривожиддин Абдумаликов: «Ёшлар иттифоқи», энди мени ҳам тингланг!»

Ҳурматли, «Ёшлар иттифоқи» аъзолари! Сизлар ортиқ «Камолотчи»лар эмассиз! Номингиз ўзгарди, энди бу ўзгариш қарашлар ва фикрларга ҳам кўчсин! Сизга қайта ишонч билдирилди, ишончни оқланг!

«Ёшлар иттифоқи» бизнинг қанотимиз, шунинг учун маррани кенгроқ олайлик, деган гапларингизга кўзим тушиб қолади. Хўш, сизлар маррани қай даражада юқори кўзлаяпсизлар? Қанот қоқиб, сал кенгроқ майдон бўйлаб ҳам харакат қиляпсизларми? Тўй муаммосидан кўра, қишлоқларда қишда кўп чироқ ўчиши натижасида дарсини тайёрлай олмаётган болалар муаммоси муҳимроқ эмасми сизлар учун? Ўқишни битиргач, ишга жойлашиш тўғрисидаги уч томонлама шартномага имзо ва муҳр босдириб келишга мажбур қилинаётган талаба ЁШЛАР муҳим эмасми?

Нега талабалар уч томонлама шартнома тузишга мажбурланяпти, деб ҳеч қизиқиб кўрдингизми? Уч томонлама шартнома муаммосидан хабаримиз йўқ, дейишга ҳам ҳаққингиз йўқ. Ҳаммангиз талабасизлар, кўргансизлар, эшитгансизлар. Хўш, нега бу ҳақда хеч нарса демайсизлар? Ёки бу муаммони гапиришни ҳам президент бошлаб бериши керакми?

Илтимос, бундан кейин «ерни бироз чуқурроқ ҳайдаш»га ҳам ҳаракат қилиб кўринг. Чинакам ёшлар иттифоқи бўлиб, ростмана ёшлар ичига кириб боринг, акс холда собиқ «Камолот» бўлиб қолаверасизлар!

PS: Мен иккитагина муаммони мисол қилиб кўрсатдим холос, қолганларидан хабарингиз бор деб ўйлайман, ёки қидириб топарсизлар. Омад сизларга!

Ривожиддин Абдумаликов

7 комментариев

  1. Ёшлар иттифоки реал кучга эга булиши учун мамлакатимиздаги барча ёшларни 1) ижодий йуналишда бирлаштириб, уларга хам моддий хам маънавий кумак берсин; 2) турли тугаракларда фаол булишсин; 3) спорт мусобакалари ва машгулотларида фаол булишсин; 4) ёшлар тадбиркорлиги ишларида йуналтириш, маслахатлар бериш, хукукий химоя килишда фаол булишсин. Ёшлар качонки Ёшлар иттифокидан маддий маънавий хукукий ёрдам олса шундагина маълум натижага эришиш мумкин. Фалончини угли таниши ёки хомийси ортидан таниш билишчилик килинса ёшлар иттифоки инкирозга юз тутади. Бу иттифок фаоллари хакикий жонкуярлар булиши керак. Унумдор ерда сохта кучат минг ишлов берса хам усмайди-унмайди, хакикий кучатга азгина ишлов берса кукариб униб кетади, агарки курт-кумурскалар кемириб ташламаса.

  2. kechayam my5 kanali bilan konsert qilishdi, ashincha pul ketqizgandan bitta muhtojga hashar qilib uy qurib berishsa savobli ish bo’lardi. » biz odam savdosiga qarshimiz» deb o’kirish bilan hech qanday amaliy natijaga erishilmaydi.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *