Reuters: Сентябрдан банкларда хорижий валюта сотуви бошланади

Reuters: сентябрь ойининг бошидан бошлаб Ўзбекистон аҳолисига банкларда ва валюта алмаштириш пунктларида хорижий валюталарни сотиш ҳамда сотиб олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳали қарор қабул қилгани йўқ, ушбу қарор жорий этиладиган аниқ сана ва алмаштирув курси ҳозирча номаълум.

Валюта алмаштириш операцияларини жорий этишга тайёргарлик жараёнида иштирок этаётган икки нафар банкирнинг сўзларига кўра, фуқаролар банклардан валюта сотиб олганларида банк томонидан пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкасига ўтказиб берилади.

Манбааларнинг бири айтишича, банклар долларни айни вақтда 7.700 сўм атрофида бўлган бозор курсидан озгина кўпроқ миқдорда сотишади.

Қайд этиш жоиз, фуқаролар томонидан банклардан валюта сотиб олинганда пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкаларига ўтказилган ҳолда берилади.

5 комментариев

  1. 1$=7700сўмдан ошиқ бўларканми?!
    Давлат курси бирдан шунчага кўтарилиши мумкинмас, ҳар ҳафта МБ курсни белгилаватганида 27-28 сўм фарқ қиларди, энди бирданига нархи қора бозорданам ўтиб кетарканми?!

  2. Агар миш-мишлар рост бўладиган бўлса Ўзбекистонни буюк келажаги кўринмияпти, балки ўйиндир, лекин ифлос ўйин бўватти

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.