Ретро-пародия: Бемақсад юрманг

Ёдингизда бўлса 2017 йилнинг август ойи охирида тунда бемақсад юрганларни овлаш тадбири бошланиб кетди. Ўша олатасир кунларни хотирлаймиз.

Ярим тун. Тошкентнинг номи машҳур кўчаларидан бири. Шимининг почасини қўнжи узун этигига тиққан (вилоятликка ўхшаб эмас) кетворган аёл ёлғиз юрибди. ППС машинаси келиб тўхтади. Милиционер сўрайди:

— Ярим кечаси ёлғиз юришдан мақсадингиз борми?

— Мижоз кутяпман. Бир суткаси 200 минг, бир марталик 50 минг.

— Кетдик бу ердан, кечаси юришдан мақсади бор экан.

*                              *                                 *

Ярим тун. Тошкентнинг овлоқ кўчаларидан бири. Вилоятликка ўхшаб кийинган кишини қидириб юрган ППС ходимлари юзига ниқоб таққан одамни кўриб қолишди.

— Тўхтанг. Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?

— Нариги маҳалладаги фалончининг уйини ўмармоқчиман.

— Ҳа, майли, мақсадингиз бор экан. Бемақсад юрманг кўчада.

*                              *                                 *

Шаҳардаги тунги клубнинг қаршисида қош-кўзини бўяган йигит бежирим сумкача билан юрибди. Унга милиция ҳодими яқинлашди.

— Тўхтанг. Ҳужжатларни кўрсатинг. Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?

— Ҳужжатларим йўқ. Менинг исмим Дилшод. Бесоқолбозман, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 120-модда. Бойфрендимни кутяпман.

— Яхши, мақсадингиз бор. Сира бемақсад юрманг.

*                              *                                 *

Ярим тун. Тошкентнинг машҳур кўчаларидан бири. Бошига салла ўраб яктак кийиб олган узун соқолли одам, орқасига рюкзак осиб олган. ППС машинаси келиб тўхтади. Милиционер сўрайди:

— Ярим кечаси нима қиляпсиз?

— Ички Ишлар вазирлиги томонга боряпман, сумкамдаги бомбани ўша ерга ташлаб келаман.

— Ҳа, майли, мақсадингиз бор экан. Ёдингизда тутинг – асло бемақсад юрманг.

Facebookдан тўпланган

3 комментария

  1. Эрта Тонг. Куршовдан чиккан жангчидек коллеж укитувчисини ( мактаб укитувчиси эмас) курамиз. Ха деб сурамангиз металлом топшириб, Бое»вут кучасини тозалагани чиккан бу’лади. Хоким собик обо хоким бир нарса деб булармиди. Мажбурий кучат сотилиши яна ортикча….

  2. Мен коллеж укитувчииман. Куча тозалагани чикдим.
    Яхши. Бемаксад эмас экансиз. Факат бировга мактаб укитувчисиман деманг

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *