Ректор, талабалар ва қуллик…

Интернет оралаб, инстаграм тармоғидаги бир расм ва унга ёзилган изоҳга кўзим тушиб қолди. Унда АҚШдаги бир воқеа баён қилинган.

Маълум бўлишича, АҚШлик ректор қора танли талабаларини меҳмонга чақириб, ноқулай аҳволга тушиб қолади. Гап шундаки, Тенесси университети ректори Рэнди Лоури афроамерикалик талабаларни ўз уйига меҳмонга, кечки овқатга чақиради.

Столда АҚШдаги пахта плантацияларида эксплуатация қилинган қора танли қулларнинг меҳнатини ёдга солувчи пахта гўзапоясининг декоратив намунаси ваза ичига солинган эди. Табиийки, бу талабаларга ёқмайди. Қолаверса, профессорнинг “қора зиёфати” (пишлоқ, кўкат ва маккажўхори нони) ҳам талабаларнинг ғазабини қўзғайди.

Шундан сўнг ўзларини таҳқирлангандек ҳис қилган қора танли талабалар бундай ҳақоратомуз меҳмондорчилик ва хонадоннинг бу каби жиҳозланиши нима билан боғлиқ эканини сўрашади. Бироқ ректор бунга тайинли жавоб қайтара олмайди ва кейинроқ университет бошғлиғи бундай ноқулай вазият учун талабалардан кечирим сўрайди…

Хўш, мана, воқеанинг қисқача баёни шу. Мен ҳеч нарсага ишора қилмоқчи ва қиёсламоқчи ҳам эмасман. Шунчаки ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг!

Файзбоғ кузатувчиси

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.