Рекорд Ош воқеасига муносабат: Айб одамларда эмас

Оммани йўналтириш (crowd control​) ҳам ўзига яраша бир соҳа бўлиб, мақсади турли оммавий ҳодисалар вақтида оммани навбатга туриш, бир-бирига ҳурмат-иззатда муносабатда бўлиш, инқироз ҳолатларида ҳам инсоний ахлоқни сақлаб қолиш каби нарсаларга ундаш, ўргатиш.
Мен яшаб турган шаҳарда ҳар йили катта цемент машинасида хамир тайёрлаб юпқа (блинчик), кофе ва ҳоказо таомлар оммага бепул тарқатилишини айтган эдим аввал. Бу нарсани қилишдан мақсад оммани турли инқироз ва фалокат вақтларида тартибли ва маданиятли ҳаракатланишга ўргатишдан иборат.
Ҳамма жўр бўлиб бизнинг одамларни айблаяпти. Лекин бизнинг оммада бундай издиҳомли вақтларда ўзини қандай тутиш ҳақида на тажриба бор, на бир кўникма бор. Аксинча, давлат идораларининг энг қўрқадиган, хоҳламайдиган нарсаси катта издиҳомлар, одамларнинг бир жойга тўпланиши.
Ойда-йилда бир катта издиҳомга тўпланиб, тажриба орттирса экан, кейин уларни айбласак бўлади. Бу тадбир эса бизнинг баъзи камчиликларимизни очиб берди. Демак, агар бир инқироз ёки фавқулодда вазият юзага келса инсоний қиёфамизни сақлаб қолишимиз қийин экан…..

Абдул Аҳад Абдураҳмоннинг Facebook саҳифасидан

(расмлар Фергана.ру  ва Тролл.уз сайтларидан)

22 комментария

  1. Демак халкни тарбиялаш керак эканда.Дубайда хам бир шайх магазинида бир кун нарсаларни бепулга таркатди,курганлар булса.Ана уша ерда хам таламон булди.Европа давлатларида эса чёрная пьяница уюштириб дуконларда чегирма билан савдо килади уша куни. Ана шу ерда хам оломонни курамиз. Бу нарса бутун дунёда бор нарса. Факат бизда эмас.crowd control ни уюштириш керак экан тарбиялаш учун

  2. Энди чет элларда шунака экан деб кетиш манимча яхши эмас ,биз узбекмизку уйимизда хар пайшанба якшанба ош килсак,эркакларимиз хар икки кунни бирида нохорга ошга боришса кучаларимизда кафеларда 11да11гача ош булса уят булар бунака одат энди ,геннислар китобига кирганига роса хурсанд булдик лекин одамлага озгина окибат етишмаганига ачинасан одам.

  3. Этот народ уж давно.. все заботы забыл .и Рим .что когда-то .
    Всё раздовал :легионы.и власть .и ликторов связки.
    Сдержан теперь и о двух лишь вещах бесбокойно мечтает.
    Хлеба и зрелищ !!!

    Древний Рим. Ювенала . 123 год до н.э.

    1. Паспортини кўрувмидинг?? УВДинг вилоятлик жиноятчи дейди, сен вилоятлик дейсан, Тошкентда ҳамма шароит муҳайё, ЖИР БОСДИМИ сен ҚУРУҚЛАРНИ????

  4. Зияев Азизжон вилоятдан борганлар шу ишни қилган бўлса сиз ва сизга ўхшаган шахарликлар нима учун индамай қараб турдинглар? Шахар қишлоқ хақидамас Ўзбек шанини ўйлаш хақида гап кетяпти.

  5. Тўхтатиш кере эди халқни керак бўлса микрафонда тўхтатиш ва одобни сақлаш хақида гапириш кере эди хамма урр деса индамаслик хам уят ва хаммамиз айбимиз бор ўша ерга борганларга хақиқий шармандалик холати.

  6. Тўра Мурод, Қашқадарёда «ИХТИЁРИЙ» равишда, ташаббуссиз ОЛИБ ЧИҚИШДИ!!!!!!!!!!

  7. Viloyatdan keganar non bilan osh bilan keladi. Agarda ochlar bulsa boqaman dib. Qoq shaharri urtasida kim yashashi jinniga ham ayonku. Keyin vidyodagi spellchecker hammasi votti-votti qilyatudi. Kimdir OKA manga ham bervoring deyatudi. Viloyatga gap qilovurmagin. Uzing ham talamonda qatnashkandirsan osh ilinjida

  8. Bir tashkilot doyirani keng olib, Uzbekistonda tartib qoyidalar haqida ko’rsatuvlar qoyib, har qadamda halqdan shuni talab qilishi kk. Hatto uzbeklar hajjda ham ayollarga yol bermasdan, qoyidalar buzishi; aeroportlarda, gavjum joylarda sabrsizlik bn o’zlarini ko’rsatishi hamma uchun sharmandalik.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.